O`zbekiston

ШЎРЧИ: МАЪМУРИЙ СУД ҚАРОРИ БИЛАН АДОЛАТ ТИКЛАНДИ, САЙЛОВ ҚАЙТА ЎТКАЗИЛАДИ…

2019 йил 5 май куни Шўрчи тумани «Тамаддун» маҳалла  фуқаролар йиғинида фуқаро йиғини раиси (оқсоқоли)ни сайлаш учун сайлов ўтказилди. Сайловда   аввал ҳам маҳалла раиси бўлиб ишлаган М.Рузиев ва Қ.Хужаяровлар маҳалла раислигига номзодини қўйишди.

Сайлов натижасига кўра М.Рузиев 154 та овоз олиб ғолиб деб топилди. Қ.Хужаяров эса 145 та овоз олиб сайловда ютқазди.

Қ.Хужаяров сайлов жараёнида Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида» қонун талаблари бузилган деб «Тамаддун» маҳалла фуқаролар вакиллари йиғилишининг 05.05.2019 йилдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида суда ариза берди.

Ушбу иш Шўрчи туман маъмурий судида 2019 йил 23 май куни кўриб чиқилди. Суд раиси Ш.Юлдошев сайловни ўтказишга масъул бўлган ишчи гуруҳ аъзоларини, саноқ комиссияси аъзоларини, ариза муаллифини ва гувоҳларни чақириб, далилларни текшириб ариза муаллифининг аризасини қаноатлантириш, яъни  «Тамаддун» маҳалла фуқаролар вакиллари йиғилишининг 05.05.2019 йилдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида қарор қабул қилди.

Суд Қ.Хужаяровнинг аризасини муҳокама қилиб, Шўрчи тумани«Тамаддун» маҳалла фуқаролар вакиллари йиғилиши  ва саноқ комиссияси аъзолари томонидан сайлов қонун талабларига амал  қилмасдан, сайлов залида тартиб ва қоидаларига риоя қилмаганлиги, маҳалла сайловда қатнашадиган фуқаролар рўйхати чиқариб қўйилган бўлса-да, сайлов ўтказиладиган залда рўйхат асосида кириб чиқишини таъминламаган ва бир қанча фуқаролар сайлов рўйхатига киритилмаган ва баъзи фуқаролар бошқа маҳаллада яшаса-да сайловга қатнашган, ҳаттоки 10-синф ўқувчиси ҳам блюттень олиб қутига ташлаганлиги сайлов жараёнида ёзиб олинган видеолавҳаларда тасвирланганлиги сабабли шикоят ариза талабини қаноатлантиришни лозим деб топди.

Шундай қилиб адолат қарор топди. Давлатимиз қонунларини бузиб ўтказилган сайлов қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

Энг муҳими, суд адолатли қарор қабул қилди ва фуқароларнинг ҳуқуқи тикланди.

Рамозон

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Close