Маданият

ҚИММАТГА ТУШГАН «БОШ ОҒРИҒИ»

Шўрчи туманида яшовчи Ф.А. кечки сархушликдан сўнг бош оғриғига чидай олмай, 19 апрел куни эрталаб соат 5:15 лар чамаси бирров “бош оғриғини тўхтатиш учун” озгина ичиб келгиси келди. У “Матиз”ига ўтириб дарров дўконга ўтиб келмоқчи бўлди. Аммо унинг бош оғриғи ортса ортики, камаймади. Чунки хизмат вазифасини ўтаётган ИИБ ходимлари буни пайқаб қолди ва уни тиббий кўрикдан ўтказганда ҳақиқатан ҳам “озгина” ичганлиги аниқланди.

Ушбу иш Шўрчи туман маъмурий суди томонидан 2019 йил 8 май куни кўриб чиқилиб Ф.А.га нисбатан 1 йил 6 ой транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, энг кам иш ҳақининг 25 бараварида, яъни 5.068.250 сўм жарима жазоси белгиланди.

Спиртли  ичимлик истеъмол қилгани учун Ф.А. беш миллион сўм тўлайдиган бўлди. Бундан тегишли хулоса чиқарган киши қайта бундай ҳуқуқбузарлик содир этмайди.

Related Articles

Close