O`zbekistonБез рубрики

ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ, КЎЧАМИЗ ТАЪМИРЛАНМОҚДА…

Шўрчи шаҳри марказидаги Навоий маҳалласида бизнинг Ғафур Ғулом кўчаси таъмирланмоқда. Аввал ҳам унчалик бузилиб қолган йўқ эди, фақат бундан 15 йиллар муқаддам кўчамиз таъмирланганда битум ўрнига нефть ишлатгани учун кўчадан пиёда ўтганлар пойафзалини ташқарига ечиб қўярди. Чунки тозаланмаган нефтнинг ҳиди ёмон бўларкан. Энди эса яна қайта асфальтланмоқда.

Бизнинг кўчада яшовчилар кўчамизни таъмирлашларини сўраб мурожаат этишмаган, лекин  режа бўйича таъмирланмоқда. Ўтган  йил кўчамизга тўкилган шағал ва қум устига ўтган якшанба  куни ҳақиқий битум тўкиб таъмирлаш ишларини бошлаб юборишди. Таъмирлаш ишлари фақат давлат томонидан ажратилган маблағ эвазига бажарилмоқда. Энди шу кўчада яшовчилар кўчадан авайлаб фойдаланишларини умид қиламиз.

Туман ҳокияти раҳбарларига, туман автомобил йўлларидан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарларига ва қўли қадоқ ишчиларига миннатдорчилик билдирамиз.

Оловжон

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Close