Ўзбекистон

БАХТЛИ БОЛАЛАР БАЙРАМИ МУНОСИБ ЎТМОҚДА

Бугун, 1 июнь — «1 июнь — Халқаро болалар куни» байрами муносабати билан муносабати билан бутун республикамизда байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Шўрчи тумани марказидаги “Чароғон” истироҳат боғида болалар сайиллари бошланди. Ота-оналар ўз фарзандлари билан истироҳат боғида сайил қилишмоқда. Боғдаги аттаркцион ўйингоҳлари болалар қувончига қувонч қўшмоқда.

Ошхоналар, музқаймоқ кафелари болаларни ширинликлар билан сийламоқда.
Бир сўз билан айтганда, тинч юрт фарзандларининг ҳаёти ҳар куни байрамдек билан ўтади.

Ўзбекистонда ҳар бир бола миллати ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар эъзозланади, қадрланади. Уларнинг барча ҳуқуқлари давлатимиз томонидан ишончли кафолатланган.

Related Articles

Close