Hodisalar

Андижондаги ҳолат юзасидан ИИВ узр сўрабди

НИҲОЯТ. Андижондаги ҳолат юзасидан ИИВ узр сўрабди 

Узр қуйидагича:

«30 май куни Андижонда содир бўлган ҳодиса бизнинг камчиликларимиз тўғрисида эслатиб туради.

Андижонда бўлган ҳолат юзасидан ҳар бир айбдор жавобгарликка тортилади ва тизимимизни шаффофлаштирамиз. Ҳолат юзасидан барчадан узр сўраймиз».

Эслатиб ўтаман, кеча Президент селекторида терговдаги қийноқлар масаласи қаттиқ танқид қилинган. Унда шундай дейилганди:

«Ушбу фожиа оқибатида 2 нафар инсон ҳаётдан эрта кўз юмди. Уларнинг оилалари бу ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларидан эмас, давлатдан норози.

Нима учун тезкор-қидирув ва терговни назорат қилувчи прокурорлар, ички ишлар раҳбарлари бунга биз айбдормиз, деб чиқиб айтмайди. Ўша ходимларнинг билимини оширмадик, қонун билан ишлаш, одамлар билан муомала қилишга ўргатмадик, деб нима учун халқдан кечирим сўрамайсизлар? Бу каби нохуш ҳолатлар такрорланмаслиги учун қайси тизим ёки ҳудудий идора раҳбари аниқ режа ёки дастур ишлаб чиқди?», деган эди давлат раҳбари.

Related Articles

Back to top button