O`zbekiston

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ КОРРУПЦИЯ ҚАРШИ МАХСУС TELEGRAM БОТНИ ИШГА ТУШИРДИ

Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатъий сир сақланиши кафолатланади.

Ўзбекистонда Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар ўз вақтида етказилишинини таъминлаш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида “@antikorbot” номли махсус бот яратилди.

Эндиликда Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги таълим муассасаларида ноқонуний ишлар, жумладан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида ушбу бот орқали хабар бериш мумкин бўлади.

Бу ҳақда sputnik нашри хабар берди.

Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар ўз вақтида етказилишини ва дарҳол ушбу ҳолатларни аниқлаш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этилишини таъминлашга қўшимча имконият яратиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида “@antikorbot” номли махсус бот яратилди.

Эндиликда, Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги таълим муассасаларида ноқонуний ишлар, жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида ушбу бот орқали хабар беришингиз мумкин бўлади.

Бунда, юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатъий сир сақланиши кафолатланади, деб хабар берган телеграммдаги махсус ботда.

Related Articles

Close