Hodisalar

ЎЗИГА ИШОНИБ ТОПШИРИЛГАН МУЛККА ЭЪТИБОРСИЗЛИГИ УЧУН ЖАЗОЛАНДИ

Шўрчи тумани «Шўрчи пахта тозалаш» АЖ ходими Арабов Маммади (исм фамилиялар ўзгартирилди) 2018 йил 22 декабр куни Денов туманидаги «Сурхонозиқовқатсаноати» АЖга бир “Камаз” техник чигитни жўнатди ва юк хатида чигитнинг вазнини 22030 кг деб расмийлаштирди. Ушбу автомашина Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда 2680 кг чигит ортиқ чиқди. Арабов Маммади автомашинага ортилган чигитнинг вазнини оз эмас, кўп эмас 2680 кг га камайтириб кўрсатилганлиги аниқланди ва унинг жамиятга 4.943.333 сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Ушбу иш бўйича олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари жараёнида жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинди ва иш маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилиб Шўрчи туман маъмурий судида кўриб чиқилди. Ҳуқуқбузар Арабов Маммадига суд томонидан энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Ўзига ишониб топширилган моддий бойликларни талон-тарож қилиниши ўз вақтида аниқланди ва ҳуқуқбузарга тегишли жазо тайинланди. Халқимизнинг пешона тери эвазига етиштирилган моддий бойликни кўз қорачиғидек асраш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Ш.Юлдашев
Шўрчи туман маъмурий суди раиси

Related Articles

Close