Kasbim-faxrim

ЙПХ ХОДИМИ ҲАМ ХАТОСИ УЧУН ЖАВОБ БЕРАРМИКАН?...

Шўрчи тумани да яшовчи фуқаро Ш.Б. 2019 йил 21 апрел куни соат 9-00 лар чамасида ўзига тегишли бўлган “Ласетти” 75K ***EA давлат белгили автомобилида Шўрчи тумани Мустақиллик кўчасининг 3-км ҳудудида кетаётганида ЙПХ ходими тўхтатди. Уни 4 ёшли болани олдиндаги ўриндиқда ўтиргани учун ҳуқуқбузарлик содир этганликда баённома тузди ва талонига гувоҳнома олиб қўйилганлик тўғрисидаги санани “21.01.2019” деб ёзиб қўйди, яъни ҳайдовчи гўёки 21 апрел эмас, 21 январ куни ҳуқуқбузарлик содир этган экан.

ЙПХ ходимининг беътиборлиги туфайли ҳайдовчи автомобилни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб қолди ва шу куни уни бошқа ЙПХ ходими тўхтатиб, 3 ой аввал ҳуқуқбузарлик содир этиб жарима тўлаб ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб олмаганлиги учун қайтадан жарима қўллаб автомобилни жарима майдончасига ёпмоқчи бўлди.
Ҳайдовчи Ш.Б. ҳайдовчилик гувоҳномасини 21 апрел куни олдирганини айтиб илтимос қилганидан сўнг, ЙПХ ходими ҳамкасбларига қўнғироқ қилиб масалага аниқлик киритди ва ҳайдовчига рухсат берди.

Ҳуқуқий ҳужжатларга эътиборсизлик билан нотўғри маълумот киритган Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими И.Ш.нинг айби билан ҳайдовчи Ш.Б.бир қанча ташвишларга қолди. ЙПХ ходими “кичкина” хатоси учун учун ҳайдовчи каттагина кўнгилсизликка дуч келди, энди ЙПХ ходими ҳам жавоб берармикан?…

Оловжон

Related Articles

Close