Bu qiziq

ШВЕЦИЯ ОЛИМЛАРИ ЭРКАКЛАРДАГИ БЕВАҚТ ЎЛИМ АЛОМАТИНИ АНИҚЛАШДИ

Мутахассислар 1943 йилда Швецияда туғилган 798 нафар эркак иштирокида тадқиқот ўтказишди

Sputnik сайтининг хабар беришига кўра Швеция олимлари эркаклардаги бевақт ўлим аломатини аниқлашди. Бу ҳақда MedicalXpressпортали хабар қилмоқда дейилади Sputnik хабарида.

Маълум бўлишича, тинч ҳолатда дақиқасига 75 мартадан кўп юрак уриши эркаклар ўртасидаги бевақт ўлим хавфини икки бараварга оширар экан.

1973 йилдан бошлаб олимлар 1943 йилда Швециянинг Гётеборг шаҳрида туғилган 798 нафар эркак иштирокида тадқиқот ўтказишган. Ҳар бир кўнгилли анкета тўлдириб, унда ўз турмуш тарзи, оиласидаги юрак қон-томир касалликлари тарихи ва стресс (қаттиқ ҳаяжон, руҳий зарба ҳолати) даражаси ҳақида ёзишган.

Сўнгра мутахассислар уларни юрак уриш маромига қараб тўрт гуруҳга ажратишди: дақиқасига 55 марта ва ундан кам, 55-65, 65-75 ҳамда 75 марта ва кўпроқ.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, юраги дақиқасига 55 мартадан кўп урган кўнгиллилар тамаки чекишган ва кўп ҳолларда стресс ҳолатини бошдан кечиришган. Шу билан бирга, юраги дақиқасига 75 мартадан кўп урган кишилар бошқаларга нисбатан икки марта кўпроқ юрак хасталикларига чалинган. Бу эса уларнинг ушбу хасталиклардан бевақт ҳаётдан кўз юмишларига сабаб бўлган.

Related Articles

Close