Hodisalar

«АСАКА» БАНК ТОМОНИДАН АЖРАТИЛГАН КРЕДИТ ФУҚАРОГА ЕТИБ БОРМАДИ...

Ўхшаш сурат

Шўрчи туманида яшовчи Х.М. 2017 йил 16 март куни «Асака» банк АТБ Сурхондарё филиалига чорвачиликни ривожлантириш мақсадида кредит сўраб мурожаат этган эди. У банк томонидан талаб қилинган ҳужжатларни банкка топширди. Гаров сифатида З.Ш. ва  А.Б.лар кафил ўтишган эди.  Х.М.таъминотчи билан келиша олмагач кредит олмади, лекин банк кредит бўлими таъминотчига пул ўтказиб берган экан,  бундан эса кредит олувчининг хабари бўлмаган. Пул ўтказилганлиги ҳақида банк ходимлари кейин ҳам Х.М.га умуман хабар бермади.

2019 йил 5 апрел куни «Асака» банк АТБ Сурхондарё филиали бошқарувчиси имзоси билан Х.М.га  ажратилган огоҳлантириш хати юборилгандан сўнг Х.М. унга икки йил бурун унга кредит ажратилганидан хабар топди.Огоҳлантириш хатида 2017 йил 16 март кунги 17/1-сонли кредит шартномаси асосида 3 йилга 9 фоизли чорвачиликни ривожлантириш учун 14.900.000 сўм кредит ажратилганлиги ва ажратилган кредит учун муддатли қарз 5.464.000 сўм ва муддати ўтган қарз 484.000сўм, 24.000 сўм банк фоизи ва 76.200 сўм жарима жами бўлиб 6.048.200 сўм тўлаши лозимлиги билдирилган.

Демак, Х.М.нинг номига ўзга шахс кредит олган ва кредитнинг бир қисмини тўлаган. Бу ҳолатдан эса кредит олувчи бехабар. Банк ходимлари ҳам ўтган 2 йил давомида бирон марта мониторинг текшируви ўтказишмаган ва кредит таъминотчига ўтказилганлигини негадир кредит олувчига хабар бермаган.

Фақат орадан икки йил ўтгач, кредитни олган киши Х.М.нинг номидан банкка ажартилган кредит тўловлари  ва унга қўшиб ҳисобланган фоизли устамаларнинг қолган қисми қайтарилмагач, банкда муаммо келиб чиқди ва кредит олувчи ҳамда кафилларнинг номларига огоҳлантириш хати юборилди.

Қизиғи шундаки, банк ходимлари бирон марта Х.М.нинг уйига бориб, кредитдан қандай фойдаланилаётгани ҳақида хабар олмаган. Шу томони «сирли»-да!

Албатта, бу ҳолатни мутахассислар ўрганадилар ва банкнинг кредитга ажратилган пулини ҳам, устама фоизларини ҳам қайтаради, лекин бу ҳолат юзага келишидан наҳотки банк мутахассислари бехабар бўлса!

Оловжон

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Close