Kasbim-faxrim

БОЙСУН ТУМАНИДА МУРОЖААТНИ ЎРГАНУВЧИ МАНСАБДОР ШАХС СОХТА ҲУЖЖАТ БИЛАН МУРОЖААТНИ ЁПИБ ЮБОРДИ

2019 йил 11 март куни  Бойсун тумани «Ўрта мачай»  маҳалласида яшовчи Б.Дўстқобилов Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига мурожаат этгач, унинг мурожаати Бойсун тумани Халқ таълими услубчиси Б.Ашуров томонидан ўрганилди. Б.Дўстқобилов мурожаатида  Бойсун тумани ХТБ га қарашли 14-сон ўрта мактаби бошланғич синф ўқитувчисининг дарс бериш учун малакаси ва билими етарли эмаслиги сабабли ўқувчилар дарсларни яхши ўзлаштира олмаётганлиги ҳақида баён қилган эди. Мурожаат Бойсун тумани Халқ таълими бўлими ижтимоий фанлар услубчиси Б.Ашуров томонидан ўрганилди. Б.Ашуров мурожаат муаллифи билан телефон орқали боғланиб, унинг Бойсун туманида эмаслигини аниқлаганлигини, у бир неча марта мурожаат муаллифига қўнғироқ қилганлигини ва унинг аввал Тошкентда эканлиги ва у келиб мурожаат ўрганилганлиги ҳақида тушунтириш хати ёзиб беролмаслигини, кутишга эса муддат йўқлиги сабабли ўзи Б.Дўстқобиловнинг розилиги билан унинг ўрнидан Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи И.Сафаровнинг номига тушунтириш хати ёзганлигини айтди.

Тушунтириш хати қуйидагича: «Ушбу тушунтириш хати орқали шуни маълум қиламанки, ХТБ ходимлари мен ёзган аризам юзасидан менга тушунтириш ишлари олиб борди ва бу тушунтириш ишларидан қаноат ҳосил қилдим ва бу ҳақда ҳеч кимга ва ҳеч қаерга мурожаат  қилмайман, бу тушунтириш хатини ўз сўзим ва ўз қўлим билан ёздим. Б.Дўстқобилов   имзо.»

Ушбу тушунтириш хатига ва мурожаатни ўрганувчи томонидан томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосланиб вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи И.Сапаровнинг имзоси билан 2019 йил 20 март мурожаат муаллифи Б.Дўстқобиловга қуйидаги мазмунда жавоб хати юборилди.

«Мурожаатингиз Бойсун туман Халқ таълими бўлими мутахассислари томонидан Сизнинг иштирокингизда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланишича, Сиз мурожаатингизда кўрсатган тумандаги 14-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси И.Мовлонов билан ўзаро оилавий жанжалларингиз борлиги маълум бўлди.

Сиз аризангизда кўрсатган важларингиз ўз исботини топмаганлиги сабабли тушунтириш хати ёзиб бердингиз.

Бошқарма бошлиғи     И.Сапаров»

Лекин Б.Дўстқобилов ўзининг мурожаатида келтирган важларини тўғрисида шундай деди.

Мен Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига юборган мурожаатми қуйидагича эди.

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани “Ўрта мачай” маҳалласи Газа қишлоғида Бойсун туман Халқ таълими бўлимига қарашли 14-сонли мактаб бор. Шу мактабда қишлоқда яшовчиларнинг 60 нафар фарзандалари ўқишади. Мактабда Мавлонов Исматилла исмли ўқитувчи бошланғич синфларга дарс беради. Мавлонов Исматилла Қашқадарё вилояти Қамаши Педагогика коллежини битирган дейишади. Шу мактабга мен ҳам фарзандларимни ўқишга олиб келганидим, аммо уларнинг билими бирдан пасайиб кетганлиги учун уларни яна Шўрчи туманидаги ота-онамнинг уйига олиб бориб шу ёқдаги мактабга юбордим.

Мен ушбу масалада Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига мурожаат этганимда  менга Сурхондарё вилоят касб-ҳунар таълими бошқармасидан юборилган жавоб хатида Мавлонов Исматилла Қамаши педогига коллежини сиртдан битирганлиги маълум қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигини 2006 йил 4 октябрдаги 117, 12, 37/КК-сонли рўйхатига асосан педагогика коллежини битирган кишилар ўрта таълим мактабларида дарс бериши мумкин эмас, деб мурожаат этган эдим ва мен келтирган важлар тўлиқ исботини топган эди. Менинг қариндошлик муносабатим эса ўз йўлига, қариндошим бўлса ҳам, бўлмаса ҳам амалдаги қонунларга ҳамма бўйсуниши шарт-ку. Менинг номимдан сохта тушунтириш хати ёзиб, менинг мурожаатимни ўрганилганлиги ҳақида маълумот текширилишини  талаб қиламан,-деди.

Биз ушбу хатда ижрочи сифатида имзолаган вилоят Халқ таълими бошқармаси мутахассиси М.Садиева билан телефон орқали суҳбатлашдик.  Мутахассис ҳақиқатан ҳам Бойсун тумани ХТБ томонидан бундай нохуш ҳолат аввал ҳам рўй берганини ва бу ҳақда раҳбариятга маълум қилганлигини айтди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунга асосан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга ва мурожаат қонунда белгиланган муддатларда ўрганиб чиқилиши лозим, лекин мурожаат муаллифининг номидан тушунтириш хати ёзиб имзолаш ваколати мурожаатни ўрганувчига берилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги «Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида»ги 366-сонли қарорида шундай дейилган:

Вазирлар Маҳкамасининг Ишчи гуруҳига:

келиб тушган мурожаатни ўрганиб чиқиб, рўйхатга олиш, тегишли вазирлик ва идораларга муддатини белгилаб, назоратга олиш ва ижрога юбориш;

жавоб хати билан танишиб чиқиш ва назоратдан олиш, зарурат туғилганда мурожаатчи билан телефон орқали боғланиб, мурожаатнинг қаноатлантирилганлигига аниқлик киритиш;

қонунга хилоф равишда ечимини топмаган ёхуд кўриб чиқиш муддати бузилган мурожаатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига маълумот киритиш;

         Ушбу қарор ҳозир ҳам қонуний кучга эга ва унинг ижросини таъминлаш ҳамма учун мажбурийдир.

Оловжон

Related Articles

Close