Kasbim-faxrim

БОЙСУН ТУМАНИДАГИ 14-СОНЛИ МАКТАБДА ПЕДАГОГИКА КОЛЛЕЖИНИ СИРТДАН БИТИРГАН КИШИ ДАРС БЕРМОҚДА

Ўхшаш сурат

UZA.UZ сайтида 16 март куни «Партия раиси Халқ таълими ва Маданият вазирликлари фаолиятини кескин танқид қилди» сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Мақолада Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуродовнинг Халқ таълими вазирлиги ҳақидаги танқидий фикрлари ёритилган.
Шу мақола ҳақида бойсунлик меҳмон билан суҳбатлашдик.

-Ҳақиқатан ҳам Халқ таълими соҳасида аҳвол анчалик аянчли деб ҳикоя қилди бойсунлик ўқувчимиз. Бизнинг “Ўрта мачай” маҳалласи ҳудудида жойлашган Газа қишлоғида Бойсун туман Халқ таълими бўлимига қарашли 14-сонли мактаб бор. Шу мактабда қишлоқда яшовчиларнинг 60 нафар фарзандалари ўқишади. Мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бор-йўғи Қамаши туманидаги Педагогика коллежини сиртдан битириб мактабнинг бошланғич синфига дарс бермоқда. Ана сизга таълимга эътибор!
Менинг фарзандларим ҳам шу мактабда ўқирди, ўқишига қизиқиб кўрсам билими жудаям паст. Иккиланмасдан Шўрчи туманида яшовчи ота-онамнинг уйига олиб бориб жойлаштириб, ўша жойдаги мактабга юбордим.
Мен-ку фарзандларимни Шўрчи туманидаги мактабга юбордим, аммо қишлоқда яшовчиларнинг барчасида бундай имконият бўлмаслиги мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигини 2006 йил 4 октябрдаги 117, 12, 37/КК-сонли рўйхатига асосан педагогика коллежи битирувчилари ўрта таълим мактабларида дарс бериши мумкин эмас. Фақат тўгараклар билан ишлаши мумкин бўлсада, Бойсун тумани Халқ таълими Педколлежни сиртдан битирган кишига энг масъулиятли ва машаққатли вазифа-фарзандларимизга илк бор қалам ушлаб ўқиш ва ёзишни ўргатишдек жуда чуқур билим ва тажриба талаб қилинадиган вазифани ишониб топшириб қўйибди.
Ҳозир бу ўқитувчи Термиз давлат университетида сиртдан ўқияпти экан, коллежни сиртдан битирган университетни ҳам сиртдан битирар, лекин фарзандларимизнинг келажаги нима бўлади?-деб куйинади бойсунлик фуқаро.
Биз бу саволга Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси раҳбарларидан жавоб кутамиз.
Оловжон

Related Articles

Close