Jahon

ВЛАДИМИР ЭТУШ 2019 ЙИЛ 9-МАРТ КУНИ ЮРАК КАСАЛЛИГИ ТУФАЙЛИ ВАФОТ ЭТДИ

“Кавказ асираси” фильми қаҳрамонларидан бири Саахов ролини моҳирлик билан ижро этган Владимир Этуш 2019 йил 9-март куни юрак касаллиги туфайли вафот этди.

Владимир Абрамович Этуш 1922 йил 6 май куни Москвада оддий яҳудий оиласида туғиди. Унинг аждодидан актёрлар чиқмаган бўлса ҳам, Владимирнинг ёшлигиданоқ актёрлик санъатига меҳри ўзгача эди. У Шукинский билим юрига ўқишга кирган вақтида иккинчи жаҳон уруши бошланди ва Владимир кўнгиллилар сафида фронтга жўнади. 1943 йилда  Украинани озод қилишда оғир жароҳат олиб, фронтдан қайтди ва ўқишини давом эттирди. Владимир Этуш урушда кўрсатган қаҳрамонлиги учун “Қизил Юлдуз” ордени билан мукофотланган.

“Кавказ асираси”фильмидаги Саахов, “Иван Васильевич касбини ўзгартиради” фильмидаги Шпак роллари билан томошабинлар қалбидан муносиб ўрин олган Владимир Этуш яна бир қанча фильмларда рол ўйнади. У умрининг сўнги кунларигача Вахтангов номли театрда ишлади. Владимир Этушни мухлислари унутмайдилар.

 

Related Articles

Close