O`zbekiston

СУРХОНДАРЁ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИДА “ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ”ГА ЖАВОБ БЕРАДИГАН МАРД ЙЎҚМИ?

Ўхшаш сурат

Шўрчи туманида деярли ҳар куни кечқурун чироқ ўчмоқда. Телевизорда “Ахборот” кўрсатуви намойиши бошланишидан аввалроқ ўчган чироқ икки соатлардан сўнг ёнади. Бу пайтда эса кун бўйи ишлаб чарчаган кишилар ухлаб қолишади. Бу масалага аниқлик киритиш учун Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг 76 224 10 55 рақамли “ишонч телефони”га бир неча марта қўнғироқ қилдик, аммо гўшакни ҳеч ким кўтармади. Чамаси, телефон гўшагини кўтарган корхона ходимлари чироқ ўчаверганидан асаби бузилган халқнинг аччиқ дашномларини эшитавериб безор бўлган шекилли, умуман жавоб бермади. Шўрчи туман электр тармоқлари корхонасига қўнғироқ қилиб сўраганимизда навбатчи: “Узр, биз ўчирмаймиз, фақат вилоятдан ўчиришаяпти.” деди. Бугун ҳам чироқ ўчди, “Хайробод”, Ибн-Сино, “Боботоғ” маҳалларида 1 соатдан ортиқ ўчди. Бошқа маҳаллаларда эса камроқ ўчди.
Қишда об-ҳавонинг совуқлиги учун электр тармоқларига “нагрузка” ошиб кетди, деб ўчиришар эди, энди кун анча исиб қолди, лекин электр таъминоти қишдагидан баттар кўпроқ ўчмоқда.
Бунинг сабабини Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ходимлари тушунтириб берар деб умид қигандик, лекин бу корхонада халқнинг дардини эшитадиган “ишонч телефони”нинг гўшагини кўтарадиган кишининг ўзи бўлмаса ким ҳам тушунтириб беради?

Оловжон

Related Articles

Close