Hodisalar

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали “Шўрчи туманида яшовчи, асалари боқувчиси кекса тадбиркорга Нега ер майдони ажратилмаяпди?” мазмунида қолдирилган хабар юзасидан Шўрчи тумани ҳокими Матбуот котиби қуйдагиларни маълум қилади.

“Алпомиш” СИУ ҳудудида фаолият юритаётган собиқ “Шўрчи Хайдарабод маскани” фермер хўжалиги учун туман ҳокимининг 2018 йил 24 февралдаги Қ-597-сонли қарори билан Олтинсой дарёси ўзанидан 2,5 гектар ер майдони ажратиб берилган.

“Шўрчи Хайдарабод маскани” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Хайдаровнинг 2019 йилнинг 28 январдаги туман ҳокими номига фермер хўжалигига қарашли ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш тўғрисида ёзган аризасига асосан туман ҳокимининг 2019 йил 6 февралдаги Қ-546-сонли қарори билан захирага қайтарилган.

“Шўрчи Хайдарабод маскани” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Ҳайдаров сўраётган 29-29б контурлардаги ер майдони бугунги кунда Олтинсой дарёси муҳофаза зонасида жойлашганлиги сабабли фермер хўжалиги ташкил этиш учун ижарага ажратиб берилмаслиги маълум қилинади.

🏻 Шўрчи туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button