Kasbim-faxrim

ШЎРЧИ ТУМАНИДАГИ «ЗАПЧАСТ» БОЗОР БИНОСИ ҚУРИЛИШИ БИТМАСДАН ДЕВОРИ АҒАНАБ ҚОЛДИ

Шўрчи тумани “Шўрчи-Бозоргон-Тижоратчи” МЧЖ ҳудудидаги тадбиркорларга тегишли дўконлар туман ҳокимияти томонидан бузилиб, дўкон эгалари Шўрчи туман ҳокими савдо дўкони қурил учун кафолат хати берилди. Аммо дўконлар бузилгач, бўшаган ер майдонлари  хусусий қурилиш корхонасига бир қаватли дўконларни қуриш учун топширилди.  Халқимизда “Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин” деган гап бор. Бу  гап бежизга айтилмаган. Ҳозир қаерда фойда кўринса, шу ерда ўзини тадбиркор   деб ҳисобловчилар гирдикапалак. Қурилиш ишларини қурувчи эмас, шу қурилишдан фойда кўрувчи бажармоқда. Оқибатда қурилиш сифатсиз, номигагина бажарилмоқда.

Қурилиш ишларини бажаришда Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитасининг2009 йил 3 июлдаги 75-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Жамоат бинолари ва иншоотлари»  қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига умуман жавоб бермайди.

Қурилиш меъёрлари ва қоидаларига амал қилинмаганлиги учун деворлар ҳозирданоқ нураб кетмоқда. Бугун мен қурилиш ишларини айланиб кўрганимда бетон устунлар оралиғидаги ғишт девор ағанаб ётганининг гувоҳи бўлдим.

Агар қурилиш шу тарзда  битказилса, табиийки туман ҳокимлиги сифатини текширмасдан фойдаланишга қабул қилади, бу ерда тадбиркорлар савдо қилади ва харидорлар гавжум бўлади. Агар ўшанда ҳозиргидек девор ағнаса, албатта фожеа билан тугаши мумкин. У пайтда айбдорни излагандан фойда йўқ. Қурилиш мутахассислар назоратисиз қурилаётганини шундан билса бўладики, бетон устунлар орасига терилган ғиштлар билан устун ўртасида ҳеч қандай мустаҳкамловчи арматуралар қўйилмаганиги сабабли, зилзила ёки бошқа таъсир бўлмасданоқ оралиқ девор йиқилиб кетган.

Менинг яқин қариндошларим ҳам ушбу бозорда савдо қилганлиги учун мен қурилишни ўз кўзим билан кўрдим.

Ушбу қурилишни кўриб: «бу қурилишку битади, ҳокимият ҳам фойдаланишга  қабул қилади, лекин оқибати   нима бўларкан?» деб ўйлаб қолдим…

Алимов Истак

Related Articles

Close