O`zbekiston

Олтинсой тумани ҳокимлиги расмий муносабати

Олтинсой тумани ҳокимлиги жорий йилнинг 6 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Оқарбулоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган, бир неча йиллар олдин ёпиб қўйилган масжид биносини фойдаланиш учун очиб бериш тўғрисида тарқатилган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Маҳалла ҳудудида аҳоли томонидан ҳашар йўли билан тошдан қурилган норасмий масжид биноси замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талабларига жавоб бермаслиги ва таъмирталаблиги сабабли, ундан фойдаланишга рухсат берилмаган.

Аммо, Оқарбулоқ маҳалласидан 2,5-3 км радиусда жойлашган Ботош маҳалласининг “Аҳадхон, 3,5-4 км радиусда жойлашган Халқобод маҳалласининг “Имом Бухорий” жомеъ масжидлари фаолият юритиб келмоқда. Ушбу масжидларнинг аҳолига яқинлиги ва жойлашуви ҳисобга олинган.

Оқарбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан туман ҳокимлиги ва тегишли идора ва ташкилотларга жомеъ масжидини очиш тўғрисида аввал мурожаатлар тушмаган.

Ушбу маҳалла ҳудудида мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмаслиги инобатга олиниб, фойдаланилмасдан келинаётган норасмий масжид ҳудудида мактабгача таълим ташкилотини қуриш режалаштирилган.

Related Articles

Back to top button