Kasbim-faxrim

ЙПХ ХОДИМИНИНГ ХАТОСИ ТУФАЙЛИ ҲАЙДОВЧИ АЁЛ БИР ОЙ САРСОН БЎЛДИ

Ўхшаш сурат

Джураева Дилфуза бошқарувида бўлган ГБАСПГДАМАС русумли 10 181 GAA давлат белгили автомашина 13.01.2019 йилда Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудида ЙПХ ходими З.Пардаев томонидан тўхтатилиб, Ўзбекистон Республикаси  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома тузилди. Машина Ғузор тумани ЙПХ жарима майдончасига ёпиб қўйилди. Маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси Джураева Дилфузанинг яшаш жойига ўз вақтида юборилмагач, у Ғузор тумани ЙПХ хизмати бўлимига борди,  у ердан ҳам маъмурий баённома тополмади, Қарши шаҳридан Қашқадарё ИИБ ЙҲХБга борди.  Охири 04.02.2019 йилда Джураева Дилфузага Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ЙПХ идорасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомасини компьютердан чиқариб беришди. Ушбу баённомада автотранспорт русуми “ГБАСПГДАМАС” эмас, “CHEVROLET  EPICA” деб кўрсатилган ва давлат белгиси 10 181 GAA бўлсада ҳуқуқбузарлик баённомасида  01  181 GAA деб нотўғри кўрсатилган. Бундан ташқари аёл кишини “Эркак” деб, туғилган йили 1978 йилни “1990 йил”деб нотўғри ёзилган. Ушбу хатолик туфайли Джураева Дилфуза ҳуқуқбузарлик баённомасининг аслини тополмасдан 28 кун сарсон бўлди.

Бу орада ЙПХ ходими Қашқадарё вилоят ИИБ ЙҲХБ 1-отряд /3 ходими (жетон № 188) Пардаев Зафар томонидан тузилган маъмурий баённомани излаб Ғузорга  3 марта, (Шўрчи туманидан 200 км узоқликда) Қарши шаҳрига бир марта (Шўрчи туманидан 240 км узоқликда) ва Тошкент шаҳридаги (Шўрчи туманидан 700 км узоқликда)  Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош ошқармасига борди. Джураева Дилфузанинг айтишича, ЙҲХББда “Қўлингиздаги техпаспорт ДАМАС автоуловиники, Сиз CHEVROLET  EPICA автоуловида ҳуқуқбузарлик содир этгансиз, ўша автоуловнинг ҳужжатини олиб келинг” деб қайтариб юборибди. Яхшиям “Сиз эркакмисиз?” деб сўрамабди, ахир ҳужжатда “Эркак” деб ёзилган бўлса, бу аёлнинг аёллигига ким ишонади?

4 фарзанднинг онаси, боқувчисини йўқотган, болаларини ёлғиз тарбиялаётган аёл ЙПХ ходимининг бепарволиги туфайли бир ой сарсон бўлиб охири машинасини олди, аммо отасиз ўсаётган фарзандларининг ризқини қийиб, Шўрчи тумани билан Ғузор, Қарши, Тошкент шаҳарлари орасида югурди. У қанча маблағ сарфлаганини ўзи билади.

-Йўл ҳаракати қоидасини бузган бўлсам, жаримасини тўладим. Лекин мени сарсон қилган ЙПХ ходимларига чора кўриладими, мен ЙПХ ходимларининг хатоси учун бир миллион сўмдан ортиқ ҳаражат қилдим, бу пулни менга тўлаб беришадими? Ахир биз хато қилсак, жаримани ўша заҳотиёқ ундириб олшади-ку!

Оҳ, мунис сингилжон, бу саволларга Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидаги раҳбарлар жавоб бера олади, лекин ҳали бирон марта ЙПХ ходими ҳайдовчига жарима тўлганини на эшитганман, на кўрганман.

Оловжон

Related Articles

Close