Hodisalar

ПРЕЗИДЕНТ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИНИ ҲАМ АЛДАШДИ

Таҳририятимизга Қумқўрғон туманида яшовчи фуқаро мурожаат этиб, унинг Президентимиз виртуал қабулхонасига юборган мурожаати ўрганилмасдан унинг номидан сохта тушунтириш хати ёзилиб, виртуал қабулхонага юборилганлиги маълум қилди.

Қумқўрғон тумани “Наврўз” маҳалласида яшовчи Холматов И. 2019 йил 10 феврал куни Президент виртуал қабулхонасига юборган мурожаатига Қумқўрғон тумани ҳокими Н.Чариевнинг имзоси билан 16.02.2019 йилда юборилган жавоб хатида туман Ер ресурслари ва давлат кадстри ходимлари унинг иштирокида мурожаатини  ўрганилганлиги айтилган.

И.Холматовнинг номидан Қумқўрғон тумани ҳокими Н.Чариевнинг номига 15.02.2019 йилда тушунтириш хати ёзилиб, унда мурожаати Қумқўрғон тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри ходимлари томонидан ўрганилганлиги кўрсатилган, ҳамда «Ушбу тушунтириш хатини ўз қўлим билан ёздим» деб унинг номидан сохта имзо қўйилган.

И.Холматовнинг айтишича, у билан Президент виртуал қабулхонасига қилган мурожаати юзасидан у билан ҳеч ким суҳбатлашмаган ва ҳеч у қандай тушунтириш хати ёзмаганлигини айтди.

И.Холматовнинг паспортидаги имзоси ва туман ҳокимлиги номига ёзилган тушунтириш хатидаги имзолар бир-бирига умуман ўхшамайди. Демак, фуқаронинг мурожаатини ўрганиш туман Ер ресурслари ва  давлат кадастри ходимларига топширилган, улар эса мурожаатчига бир марта қўнғироқ қилишганда, унинг номидан тушунтириш хати ёзиб туман ҳокимлигига тақдим этишган. Туман ҳокимлигидан эса Президент виртуал қабулхонасига юборилган, виртуал қабулхона ходимлари жавобни қабул қилганлар. Шу тариқа Президент вируал қабулхонаси ходимлари ҳам, мурожаатчи ҳам алданди.

Ёлғоннин г умри қисқа бўларкан. Орадан 3 кун ўтиб, 16 февралда киритилган жавоб нусхасини интернет орқали олган И.Холматов “Қойил-е!” деб  юборди ва паспортидаги имзосини кўрсатди. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри ходимлари мурожаатни жойига бориб ўрганиш имконияти бўлмаса мурожаатчига телефон орқали қўнғироқ қилиб вазиятни  тушунтирса ҳам бўларди, лекин мурожаатчининг номидан тушунтириш хати ёзиб, унинг ўрнидан сохта имзо қўйиб, туман ҳокимиятига тақдим этиш жиноят эмасми?…

Оловжон

 

Related Articles

Close