Kasbim-faxrim

АСАЛАРИЧИ ХАЛҚ БАНКИДАН КРЕДИТ ОЛОЛМАЯПТИ

Шўрчи туман Ибн-Сино маҳалласида яшовчи Жумаев Рамозон асаларичиликни ривожлантириш учун имтиёзли кредит сўраб Шўрчи туман Халқ банкига мурожаат этибди, аммо унинг ҳужжатларини банк ходимлари қабул қилмасдан: «Ҳозирча асаларичилик учун кредит берилгани йўқ. Апрел-май ойларида кредит бўлиб қолар, хабарлашиб туринг» деб жавоб беришибди.
Асаларичи Жумаев Рамозоннинг айтишича, асаларичиликни ривожалантириш учун ҳозирдан ҳаракат қилиш лозим.
-Агар ҳозир мен кредит олганимда ўзимдаги мавжуд 96 уя асалари учун қўшимча асалари қутилари, мум парда, ром детал ва бошқа жиҳозлар сотиб олардим.
Апрел-май ойларида асаларида уяларини кўпайтириш учун барча жиҳозлар шай бўлиши лозим, чунки кўпайтирилган ари уяларидаги она арилар май ойининг бошида уруғланган бўлиб, уяларни ривожлантириш даври бўлади ва бу пайт асаларичиликда энг долзарб пайт ҳисобланиб, у пайтда сотиб олинган жиҳозларни тайёрлаш жуда кеч бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси в.в.б.Т.Ишметов томонидан 2018 йил 8 июндаги 20/1-сонли қарори билан тасдиқланган « “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 24-бандида Дастур доирасида тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан бериладиган кредитлар Жамғарманинг хизматларидан кенг фойдаланилган ҳолда ажратилиши мумкин дейилган талабдан келиб чиқилса ҳамма банк кредит бериши лозим. Аммо ҳали биронта банк менинг мурожаатимни ижобий ҳал қилмади, деди биз билан суҳбатда Р.Жумаев.

«Ҳар кимнинг ҳар дарди бор, кал қизнинг эр дарди» деганларидек тадбиркор имтиёзли кредит олиб ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун банкма-банк сарсон, аммо юқори фоизли кредитларни эса истаган банкдан қийналмай олиши мумкин. Начора, тадбиркорга сабр, банк ходимларига инсоф тилаймиз.

Оловжон

Related Articles

Close