O`zbekiston

Бугун атоқли давлат арбоби, таниқли адиб Шароф Рашидов таваллуд топган кун

Давлат ва жамоат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидов 1917 йил 6 ноябрда Жиззах шаҳрида туғилган. Жиззах педагогика техникумини (1935), Самарқанд далат университетининг филология факултетини тугатган (1941).

Ш. Рашидов Самарқанд вилояти газетасида масъул котиб, муҳаррир ўринбосари ва муҳаррир (1937—41,1943), Ўзбекистон Компартияси Самарқанд вилоят комитети котиби (1944—47), ҳозирги «Ўзбекистон овози» газетаси муҳаррири (1947—49), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси (1949—50), Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раиси (1950—59). Ўзбекистон Компартияси Марказий комитетининг биринчи котиби (1959—83) лавозимларида ишлаган.

Ш. Рашидов «Чегарачи» достони, «Қаҳрим» шеърлар тўплами, «Ғолиблар» қиссаси, «Бўрондан кучли», «Қудратли тўлқин», «Ғолиблар» романлари, «Кашмир қўшиғи» лирик қиссаси муаллифи.

Шароф Рашидов 1983 йил 31 октябрда Тошкент шаҳрида вафот этган. «Чиғатой» қабристонида дафн этилган.

Related Articles

Back to top button