Kasbim-faxrim

ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИ БИЛАН ЎҚУВЧИЛАРНИНГ БИЛИМИ ОРАСИДА БОҒЛИКЛИК БОРМИ?...

Дунёда аҳоли саводхонлиги бўйича юртимиз юқори ўринларни эгаллайди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар беришича мамлакатимизда
МАКТАБЛАР СОНИ: 9691 ТА
ЎҚУВЧИЛАР СОНИ: 5821861 ТА
— 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар: 613950 нафар
Битирувчилар сони:
— Барча 11-синф битирувчилари: 279788 нафар
ЎҚИТУВЧИЛАР СОНИ: 442881 НАФАР, шундан аёллар 311560 нафар(70,3 %)
Демак, 13,1 нафар ўқувчига битта ўқитувчи тўғри келаркан.
Бу рақамлар чет элларда қуйидагича экан:
Бразилия – 32,1; Хитой – 27,6; Корея – 18,2; Индонезия – 17,4; Финляндия – 16,5; Туркия – 16,4; Нидерландия – 16,4; АҚШ– 15,3; Ирландия – 14,8; Швеция – 14,4; Словения – 14,1; Германия – 13,7; Янги Зеландия – 13,5; Буюк британия – 13,4; Япония – 13,1; Дания – 12,7; Австралия – 12,6; Чехия – 12,4; Венгрия – 12; Исроил – 11,7; Швейцария – 11,6; Исландия – 10,9; Италия – 10,8; Франция – 10,4; Австрия – 10,2; Испания – 10,1; Бельгия – 9,9; Греция – 9,7; Норвегия – 9,2; Португалия – 7,6.
Ўқитувчиларнинг йиллик даромади эса қуйидагича: (минг АҚШ доллари ҳисобида) Швейцария – 68,82; Нидерландия – 57,87; Германия – 53,73; Бельгия – 51,47; Корея – 47,34; Ирландия – 47,3; Япония – 45,93; Австралия – 44; Финляндия – 42,81; Дания – 41,71; Испания – 41,52; АҚШ – 41,46; Буюк британия – 40,91; Австрия – 37,41; Янги Зеландия – 34,76; Португалия – 34,59; Франция – 33,57; Норвегия – 33,13; Словения – 32,48; Швеция – 31,61; Италия – 31,46; Исландия – 29,48; Греция – 25,75; Исроил – 19,55; Чехия – 18,61; Туркия – 17,18; Хитой – 16,41; Бразилия – 14,94; Венгрия – 14,46 ва Индонезия – 2,83.
Ўзбекистон ўқитувчилар ўртача ойлик иш ҳақи 2000000 сўм атрофида бўлса, йилига 24 млн сўм атрофида даромад олишади. Бу эса тахминан 2850 АҚШ долларини ташкил этаркан.
Демак битта ўқитувчига тўғри келадиган ўқувчилар сони дунёнинг ривожланган давлатлари билан тенг бўлса-да, бизда ўқитувчиларнинг даромади уларникидан 10 мартадан ортиқ даражада кам экан.
Умуман олганда, ўқитувчиларни ривожланган давлатлар каби иш ҳақи билан таъминланмаса, ўқувчиларнинг билими даражаси чет эллардаги тенгдошлариникича бўлмас экан.
Бу менинг фикрим, янаям ким билади дейсиз!

Оловжон

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Close