HodisalarБез рубрики

РАҲАФ АЛ-КУНУН: "САУДИЯ АРАБИСТОНИДАГИ АЁЛЛАР ЧЎРИЛАР КАБИ ЯШАЙДИЛАР!”

Euronews каналининг хабар беришича Саудия Арабистонидан қочган аёллар ҳуқуқларнинг фаол ҳимоячиси 18 ёшли Раҳаф ал-Кунун илк интервюсини берди. У нима учун у оилани тарк этишга қарор қилганлиги ва Саудия Арабистонида аёлларнинг мақоми пастлиги ҳақида сўзлаб берди.

«Мен сочимни қисқартирганлигим учун ота-онам мени уйда 6 ой мобайнида қамаб қўйишди, фақат эркаклар бу ҳуқуқларга эга деб айтишди … Менинг онам ва укам жуда кучли руҳий босим ўтказдилар, улар мени уришди «, деди Раҳаф Канада оммавий ахборот воситаларига.

Саудия Арабистонидан қочиб қутулган Раҳаф жаҳон ҳамжамияти эътиборини тортди. Ўтган ҳафта у Канадада бошпана олган.
«Саудия Арабистонидаги аёллар чўрилар каби яшайдилар, биз ўзимиз қаерда ўқишни, қаерда ишлашни ва кимга турмушга чиқишни ҳал қила олмаймиз», дейди Раҳаф.

8 январ куни Раҳаф ал-Кунун БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари ходимларидан ҳимоя олди ва транзит зонани фақат уларнинг назорати остида тарк этди,-дейилади хабарда.

Related Articles

Close