Bu qiziq

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ташаббуси билан Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова томонидан сайёр қабуллар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ташаббуси билан Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова томонидан жорий йилнинг 10-13 март кунлари Сурхондарё вилоятида (Денов, Сариосиё, Қумқўрғон, Шеробод, Бойсун ва Термиз шаҳри) сайёр қабуллар ўтказилди.

Сайёр қабулларда жами 226 нафар фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар қабул қилинди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 9 таси ижтимоий ва иқтисодий, 8 таси уй-жой, моддий ёрдам ва бошқа ижтимоий ҳимоя масаласида, 5 таси қурилиш, коммунал ва бошқа иқтисодий соҳалар бўйича, 59 таси тергов ва суриштирув, 51 таси суд қарорлари ва 62 таси суд қарорларининг ижроси юзасидан, 6 таси маҳаллий ҳокимият ва ўзини-ўзи бошқариш органларининг хатти-ҳаракатлари ҳамда 26 таси бошқа масаладаги аризаларни ташкил этади.

Сайёр қабул давомида 25 нафар фуқаронинг мурожаатлари жойида ҳал қилиниб қаноатлантирилди, 226 нафарининг мурожаатлари текшириш учун қабул қилинди.

Масалан, Қумқўрғон тумани “Қарсоқли” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Э. контракт пулини тўлашга имконияти бўлмаётганлиги ва тикув машинаси сўраб мурожаат қолдирган вақтда унинг мурожаати қаноатлантирилиб, унга тикув машинаси берилиши таъминланди.

Мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Масалан, Қумқўрғон тумани, “Янги шаҳар” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.О. собиқ турмуш ўртоғи Ш.Қ. дан алимент пулларини ундиришда амалий ёрдам сўраб қабулга келган вақтда унинг ушбу мурожаати қаноатлантирилиб, қарздордан алимент пуллари ундириб берилиши таъминланди.

Музработ тумани, “Юртим жамоли” маҳалласида яшовчи фуқаро К.Х. маҳалла раиси Н.Қ. ўзининг номига чиқарилган кредит маблағларини ўзлаштириб кетганлиги сабабли унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб қолдирган мурожаати бўйича шу куннинг ўзида мурожаати қаноатлантирилиб, Музработ туман прокуратураси томонидан “Юртим жамоли” маҳалла раиси Н.Қ. га нисбатан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят ишини рад этиш ҳақида қарори ўрганилиб, барвақт қабул қилингани сабабли бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текшириш ўтказиш учун Музработ туман прокуратурасига юборилди.

Мурожаатларнинг 42 таси Бош прокурор ўринбосари томонидан назоратга олиниб, Бош прокуратуранинг тегишли тармоқлари, Республика Ҳарбий прокуратураси, Тошкент шаҳар ва бошқа тегишли вилоят прокуратураларига юборилиши ташкиллаштирилди.

Шунингдек, қабулда бўлган фуқаролар яшаш ҳудудларидаги прокурор секторида амалга оширилган ижтимоий ва қурилиш соҳаларида ижобий ишлари учун бир қатор фуқаролар ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Бош прокуратура томонидан барча мурожаатлар тўлиқ ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Related Articles

Back to top button