Ўзбекистон

М-39 автомобил йўлининг Деҳқонобод тумани ҳудудида йўл музлаганлиги сабабли автомобиллар ҳаракати қийинлашиб қолди

Сурхондарё вилоятидан Қашқадарё вилоятига ўтувчи ҳудуддаги “Дарбанд” ЙПХ постидан кейин М-39 автомобил йўли тоққа қор ёққанлиги ва музлаганлиги сабабли ҳаракат тўхтаб қолди деб хабар беради шу йўлдан қайтган ўқувчиларимиздан бири.
Йўлда юк машинаавтомобиллари зўрға ҳаракатланмоқда, кўпгина автомобиллар эса ҳаракатни давом эттиролмасдан йўл четига чиқиб йўлдаги музликлар эришини кутишмоқда.

Биз ҳам Қарши шаҳрига бормоқчи эдик, лекин музликдан ҳаракатланиш ўта хавфли бўлганлиги сабабли изимизга қайтдик деб хабар берди.
Кеча Деҳқонобод туманининг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати -6 даража совуқ бўлганлиги айтилмоқда.
Рамозон

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Close