Ўзбекистон

ДЕНОВ ТУМАНИДА 3 НАФАР I-ГУРУҲ НОГИРОНЛАРИ АВАРИЯ ҲОЛАТИДАГИ УЙДА ЯШАЯПТИЛАР

Денов тумани “Пожур” маҳалласида яшовчи Норов Турдининг оиласида 6 кишининг 3 нафари I-гуруҳ ногирони, яъни умуман кўрмайди. Ўзи, хотини ва катта фарзанди Норов Содиқ ногирон, вояга етмаган яна 3 нафар фарзандлари таълим муасссасаларида ўқишади. Бу оила яшаётган уй жуда таъмирталаб аҳволда.


Оила аъзоларидан Норов Турсунқул, касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига мурожаат этган, унинг мурожаати Денов туман ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан ўрганилган ва унга 2018 йил 30 август куни расмий жавоб берилган, расмий жавобда ногиронлар яшаётган уй 2019 йилда таъмирланиши маълум қилинган, аммо бу уйда 2019 йилги қиш мавсумида қандай яшаш мумкинлиги тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган.
-Тўрт хонали уйимизнинг 2 хонасидан чакки томади. Нима қилишимни билмайман,-деди Турсунқул хомуш аҳволда. Тумандаги ҳамма органлардан ходимлар келиб учрашди, келаси йил таъмирланиши мумкин дейишди, лекин ҳар ёғингарчилик бўлганда юрагимизни ҳовучлаб турамиз. Бирон ҳалокат юз берса уйдагилар уйдан чиқиша олмайди-да.
Унинг суҳбатидан сўнг биз “Пожур” МФЙ раисига Р.Исматов билан боғландик, маҳалла раиси бу оиланинг аҳволи оғирлигини айтди, ҳозирча тоғ йўллари қор билан қопланиб қолган, боришнинг имкони йўқ,-деди.
Турсунқул Норов оиласи билан яшаётган уйни суратга тушириб келибди, уйнинг аҳволини кўриб ачиниб кетдик. Наҳотки Деновдек машҳур шаҳарда шу оиланинг уйини таъмирлаб берадиган биронта мард топилмаса.
Биз ушбу саволга Денов тумани ҳокимлигидан жавоб кутиб қоламиз.

Оловжон

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Close