Касбим-фахрим

ШЎРЧИ ТУМАН ҲОКИМИЯТИ ВАКИЛЛАРИ ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА КАСАЛХОНАЛАРДАГИ БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛМОҚДАЛАР

Бугун 10 ёшли набирамнинг тўсатдан тоби қочиб, ўзини беҳол сеза бошлади. Кутилмаганда юз берган нохушликдан шошиб қолдим. Дарҳол “Тез ёрдам”га қўнғироқ қилдим. Шифокорлар беш дақиқа ўтар-ўтмас етиб келишди. Улар набирамни текшириб кўриб: “Касалхонага олиб кетамиз, мутахассис кўриги зарур” деб олиб кетишди. Касалхонада текшириб кўриб юқумли касалликлар шифохонасига юборишди. У ерда навбатчи врач Тожимурод ака набирамни текшириб кўриб, туман Тиббиёт бирлашмас бошлиғига қўнғироқ қилди. Орадан ярим соат ўтмасдан туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Т.Шукуров етиб келди ва 4 нафар мутахассис врачларни чақирди. Овқатланишдан заҳарланишга гумон қилди шекилли уйдагиларни ҳам чақириб, ҳаммамизни эринмай текширишди.
Шундан сўнг набирамни касалхонада олиб қолиб, бизга жавоб беришди.

????

-Бир-икки кун назоратимизда бўлади, даволаймиз,-.деди бош шифокор. Сиз хавотир олманг, ҳамма дори-дармонлар етарли. Малакали мутахассислар текшириб кўрди. Аҳволи яхши. Назоратимизда бўлади.
????

Мен уйга қайтдим, барибир кўнглим ғаш эди. Кечки соат 9 дан ўтганда яна касалхонага бордим, набирамнинг аҳволи анча яхши экан. Керакли муолажаларни олиб бўлган экан. Кўнглим жойига тушиб уйга қайтаётганимда Шўрчи туман ҳокими ўринбосари Озода Ҳакимова бошчилигида туман ҳокимияти мутахассислари, Шўрчи туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Т.Шукуров ва тиббиёт бирлашмаси ходимлари Тиббиёт бирлашмасига қарашли муассасаларда даволанаётган беморлар ҳолидан хабарлашгани туман Юқумли касалликлар шифохонасига келишди. Кеч соат 21-20. Ҳамма оиласи билан Янги йил байрамини кутишаётганда Шўрчи туман ҳокимлиги вакиллари касалхоналарда беморлар ҳолидан хабарлашиб, уларга совға улашаётгани мени ҳайратда қолдирди. Ахир улар ҳам ўз уйида, оиласи даврасида байрам дастурхони атрофида Янги йил байрамини кутиши мумкин эди-ку.

????

Ўзгаларга қувонч улашиш учун ўз ҳаловатидан кечиб касалхонадаги беморлардан хабар олиш учун қанчалар олижаноб қалб кераклигини ҳаммаям сезмаса керак. Ахир касалхонадаги қариндошидан бирров хабар олмайдиган инсонлар қанча.
Ким нима деса дер, лекин хизмат вазифасини бажариш учун эмас, қалб амри билан беморлар ҳолидан хабар олиш учун келган кишиларни кўриб беморлар ва уларнинг яқинларининг қувончини таърифлашга сўз ожиз.

Мен ҳам набирам ишончли қўлларда эканига ва унинг тез кунда соғайиб оиламиз бағрига қайтишига ишонч ҳосил қилиб уйга қайтдим.

Н. Шарипов

Related Articles

Close