Ўзбекистон

ШЎРЧИЛИК НОГИРОН БОЛАНИНГ ОНАСИ: “ФАРЗАНДИМ ҲАМ ШУ КИШИДЕК САХИЙ ВА ҲОЖАТБАРОР БЎЛИШИНИ ОЛЛОҲДАН ТИЛАЙМАН!”

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги “Полвонтош” МЧЖ раҳбари Х.Каримов тумандаги кам таъминланган ва оиласида ногиронлиги бўлган шахслар бор оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватламоқда.
Жумладан, Шўрчи тумани “Хайробод” маҳалласида яшовчи Б.Қудратованинг хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига тўланиши лозим бўлган тўловнинг бир қисмини тўлаб берди. Б.Қудратова ёлғиз ўзи 3 ёшли ногирон фарзанди тарбияси билан шуғулланиши сабабли ишлай олмайди.
-Ёлғиз фарзандим бош мияда қон айланишининг бузилиши касаллиги билан оғригани учун доимий даволанишга муҳтож. Тошкентда, Самарқандда ва туманимиздаги касалхоналарда даволатаман. Оқибатда коммунал тўловларни ўз вақтида тўлай олмаймиз, яхшиямки Х.Каримовдек фидойи, сахий инсонлар бор, у киши бизнинг оиламизга ва биздек қийналиб қолган оилаларга ёрдам бераётгани ҳақида эшитиб, ёрдам сўраб мурожаат этгандим, коммунал тўловимизни тўлашга ёрдам берди. Қўлимдан фақат дуо қилиш келади, Оллоҳ у кишининг умрларини узоқ қилсин, олтин боши эгилмасин,-дея кўзларида ёш билан дуо қилди аёл,-ўғлим вояга етганда унинг ҳам шу кишидек сахий ва ҳожатбарор инсон бўлишини истайман!
Дунёда муҳтож инсоннинг дуосидан ортиқ мукофот бўлмаса керак, биз ҳам у кишининг ишларига омад тилаймиз.

Оловжон

Related Articles

Close