Маданият

ПИРОТЕХНИКА БУЮМЛАРИНИНГ ҚОНУНГА ХИЛОФ МУОМАЛАСИГА ҚАРШИ КУРАШАЙЛИК

Янги йил байрами юртимизда ҳам катта қувонч билан кутиб олинадиган байрамлардан биридир. Ушбу байрамни ҳамма ўз оила-аъзолари даврасида кутиб олишади. Лекин шундай шодиёна кунларда кишиларнинг тинчлигини бузиб, уларнинг байрам кайфиятини бузувчилар ҳам учрайди. Жумладан, байрам арафасида қонунга хилов равишда пиртехника буюмлари билан ноқонуний савдо қилувчилар ўз манфаатлари йўлида болаларимизнинг ҳаётини хавф остига қўйиш билан бирга одамларнинг тинчлигини бузмоқдалар. Ушбу салбий ҳолат ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан тинимсиз тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан ҳалиям онда-сонда бехосдан пиротехника қарсилдоқлари портлаши эшитилмоқда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-1-моддасига асосан пиротехника буюмлари савдоси билан ноқонуний шуғулланиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўтган йили Пойтахтда 180 мингдан ортиқ пиротехника воситалари йўқ қилинди. Агар ҳаммамиз ҳамжиҳат бўлиб, пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига қарши курашмас эканмиз, фарзандларимизнинг хавфсизлигини таъминлай олмаймиз.

Оловжон

Related Articles

Close