Ўзбекистон

ОЛТИНСОЙДАГИ 15-МАКТАБДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТИКЛАНДИ

Веб-сайтимиз саҳифасида 2018 йил 20 декабр куни “Олтинсой туманидаги 735 нафар ўқувчилар таълим оладиган 15-мактаб Янги йил арафасида чироқсиз қолди” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Мактаб жамоаси томонидан бизга бугун юборилган хабарга кўра Сурхондарё вилоят Мажбурий ижро бюроси ходими Б.Каримов, Олтинсой тумани электр тармоқлари ходимлари “Қизилтепа” МФЙ фаоллари 15-мактабга келишиб электр энергияси тармоғога улаб беришди.

Ушбу хабаримизга эътибор бериб, мурожаатимизни эътиборсиз қолдирмаган Мажбурий ижро бюроси хаодимларига, туман электр тармоқлари ходимларига, “Қизилтепа” МФЙ фаолларига, шунингдек туман раҳбариятига ўқувчиларимиз номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Болаларнинг байрам шодиёнасини кўриб бизнинг ҳам қалбимиз шодликка тўлди. Мактабда электр таъминотини тиклашда амалий ёрдам берган барча дўстларни кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклаймиз, ҳаммаларининг ишларига омад ва зафарлар тилаймиз.

Оловжон

Related Articles

Close