Hodisalar

ОЛТИНСОЙ ТУМАНИДАГИ 735 НАФАР ЎҚУВЧИЛАР ТАЪЛИМ ОЛАДИГАН 15-МАКТАБ ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА ЧИРОҚСИЗ ҚОЛДИ

Олтинсой тумани “Қизилтепа” маҳалласида яшовчи фуқаролар хабар қилишича шу маҳалла ҳудудида жойлашган 15-мактабда 2016 йил 4-декабр куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг 486-сайлов округи участкаси ташкил этилиб, шу муносабат билан сайлов участкасига яъни 15-мактаб ҳудудидаги электр таъминоти стольбаларининг иккитасига туман электр тармоғи корхонаси томонидан 2 та ёритиш чироқлари ўрнатилиб, чироқлар тўғридан-тўғри мактабни электр энергияси билан таъминловчи симларга уланади. Бу чироқлар икки йил давомида шу ҳолатда тураверади ва унга электр тармоқлари корхонаси ҳам мактаб ходимлари ҳам эътибор қилишмайди.

Орадан роппа-роса икки йил ўтгач, яъни 2018 йил 17 декабр куни Олтинсой тумани Мажбурий ижро бюроси А.Менглиқулов, А.Яхшибоев Олтинсой тумани ТЭТ ходими У.Тошбоев лар мактабга келиб, ноқонуний тармоққа улангани учун 735 ўқувчи таълим олаётган мактабни электр тармоғидан узиб кетдилар.
Ҳозирги кунда Олтинсой тумани ХТБга қарашли 15-мактабда ўқувчи 735 нафар фарзандларимиз чироқсиз қолди ва улар Янги йилни тантаналарини чироқсиз ўтказишлари мумкин.
2016 йил 4 декабрдаги Президент сайлови арафасида туман электр тармоқлари корхонаси чироқларни қонуний электр ҳисоблагич орқали ўрнатиб беришганда бугун болажонларимиз ва мактаб жамоасининг дили хуфтон бўлиб турмасди. Янги йил байрами ни 735 нафар болажонларимиз ҳамма тенгдошлари қатори шоду хуррамлик билан кутиб оларди.
Олтинсой тумани мутасадди раҳбарлари бу масалани эътиборсиз қолдирмасдан фарзандларимизни Янги йил байрамида ҳамма тенгдошларидек муносиб кутиб олиш чорасини кўради деган умиддамиз.

Оловжон

Related Articles

Close