Жаҳон

ЎЗ ЖОНИГА СУИҚАСД ҚИЛГАНЛАР ЖАННАТГА ТУШМАСЛИГИНИ АЙТГАН РУҲОНИЙ ЖАЗОЛАНИШИ МУМКИН

Мичиган штатида ўз тенгдошлари томонидан доимий хўрланиб келинган ўсмир ўз жонига суиқасд қилиб вафот этгач, дафн маросимида руҳоний ўз жонига суиқасд қилганлар жаннатга тушмаслиги ҳақида хабар бергандан сўнг жанжал бошланиб кетди.
Марҳум Мейсон Хуллибаргернинг ота-оасининг айтишича, руҳоний дафн маросимида руҳоний Дона Ла Куэста марҳумни ҳақорат қилувчи ҳукм чиқаргани учун уни диний унвонларидан маҳрум қилинишини талаб этдилар.
4 декабр куни мактабда аъло баҳоларга ўқиган Мейсон Хуллибаргер ўз жонига қасд қилди. У безорилар нишонига айланган эди. Уни 8 декабр куни дафн этишди.
Дафн маросимида марҳумнинг яқинлари руҳонийнинг қатъий айбловчи нутқидан тўхтатмоқчи бўлишдилар, лекин уларнинг ҳаракатлари натижасиз қолди. Энди улар черков раҳбариятидан ёки суддан адолат талаб қилишлари мумкин.

Related Articles

Close