Madaniyat

Сенатор Хўжайли туманида 10 гектарлик иссиқхонани қуришдаги муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берди

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Сенатида доимий асосда ишловчи сенаторлар Қорақалпоғистон  Республикасида хизмат сафари билан бўлиб турибди.

2020 йил 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Чўллиев Хўжайли туманида бўлиб, ҳудудда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар билан танишди.

Шу жумладан, сенатор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Т.Раманов ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Т.Юсупов билан қурилиш ишлари давом этаётган 10 гектарлик иссиқхонани кўздан кечирди. Бу борада юзага келган муаммоларни бартараф этишда ўзларининг таклиф ва кўрсатмаларини берди.

Related Articles

Back to top button