Bu qiziq

ҚИШЛОҚЛАРГА ЭНЕРГИЯНИНГ МУҚОБИЛ ТУРЛАРИ ҚАЧОН ЕТИБ БОРАДИ?

Кеча эса “Euro News” каналида польшалик фуқаролар тирикчилик манбаи йўқлигидан кўмир қазиб сотишаётгани ва агар Польшада кўмирдан фойдаланиш тақиқланса, аҳолининг айнан кўмир қазиб чиқариш билан банд бўлган қисми қийин аҳволга тушиб қолиши тўғрисида хабар қилинди. Польшада кўмир энг арзон ёнилғи тури ҳисобланади, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган электро энергиянинг 80 фоизи кўмир ёқилғиси ҳисобига тўғри келади. Европада атмосфера ҳавоси ифлосланган 50 та шаҳарнинг 35 таси Польша ҳудудидалиги ва Польша Европада атмосфера ҳавоси энг кўп ифлосланган мамлакат ҳисобланишига сабаб асосан ёқилғи сифатида фойдаланганлиги айтилмоқда.

Францияда ёнилғи нархи кўтарилганлиги сабабли давом этаётган тўс-тўполон авжига чиқмоқда. 1 литр бензиннинг нархи 2018 йил 3 декабр ҳолатига  Ўзбекистонда 0,54 АҚШ доллари,Туркманистонда 0,43 Қозоғистонда 0,48  Россияда 0,68 Францияда 1,63 АҚШда 0,74 Гонгконгда эса 2,07 долларга тенг. Демак, ривожланган  “Кўҳна қитъа”  мамлакатларида ҳам ёнилғи муаммоси долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Бугун қўшнимиз бир тележка ғўзапоя ўтинини 650 минг сўмга сотиб олиб келди. Бу кам пул эмас, борга-ку билинмайди, лекин йўққа қийин-да. Ғўзапоя қишлоқ жойларда  ҳамон асосий ўтин бўлиб қолмоқда. Ғўзапоянинг нархи кўтарилишига кейинги йилларда пахта далаларининг кескин қисқариши ва аҳоли сонининг ўсиши сабаб бўлмоқда. Бизнинг халқимиз ҳали иссиқлик энергиясининг бошқа турларидан унумли фойдаланишга ўрганмагани ҳам анча қийинчиликларга сабаб бўлмоқда. Бу йил баллонда газ тарқатилиши бир мунча яхши йўлга қўйилди. Бир оилага бир баллон газ бир ойга зўрға етади, баъзида эса етмай қолади. Ўтин тақчиллиги кўпгина мевали ва манзарали дарахтларнинг, табиий ҳолда ўсадиган буталарнинг кесилиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Бир вақтлар ёз вақтида қуёш энергияси ҳисобига уйни иситадиган ускуналар ва ёзда иссиқликни тўпловчи теплоаккумуляторлар тўғрисида бир қанча китоблар рус тилида чоп этилган эди. Уларнинг бир қанчасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйса бўларди, лекин афсуски бу ташаббус мамлакатимизда айтарли даражада оммавийлашмади.

Мутахассислар томонидан  иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришнинг оддий ва оммабоп усуллари тўғрисида қизиқарли китоблар чиқарилса, мақолалар эълон қилинса, интернетда мутахассислар ўз фикрларини эълон қилиб боришса, тез орада ижобий натижаларини берарди.

Телевизорда уйни иситишнинг замонавий усулларини, жумладан қуёш энергияси ва бошқа муқобил энергия турларидан фойдаланиш тўғрисида илғор тажрибалар тўғрисида кўрсатувлар бериб борилса жуда  фойдали бўларди.

Оловжон

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Close