Hodisalar

СУРХОНДАРЁСИ ҚИРҒОҚБЎЙИДАГИ ЮЛҒУНЗОРЛАРНИ АСРАШ КИМНИНГ ЗИММАСИДА?

Сурхондарё дарёсининг қирғоқбўйи минтақасининг 50 метрлик полосаси Сурхондарё вилоят Давлат ўрмон хўжалигига ўтказилганлигига ҳам 14 йил бўлибди. Шўрчи туманидаги “Тамтуш” ва “Пистамор” қишлоқлари орасидагидаги табиий ҳолда юлғун буталари ўсган қирғоқбўйи минтақасида жойлашган бўлиб,бу ер майдонларида ўсган бутазорларни муҳофаза қилиш Сурхондарё вилояти Давлат ўрмон хўжалиги зиммасида бўлсада, бу ҳудуд қаровсиз қолгани учун аҳоли томонидан аёвсиз қирғин қилинмоқда.

Юлғунзорларнинг дарё қирғоқ бўйини мустаҳкамлашда тутган ўрни қанчалик муҳимлиги ҳақида  ёш бола ҳам билади, лекин негадир ўрмончилар ҳам, табиатни муҳофаза қилувчилар ҳам бу ҳолга беэътибор бўлиб келмоқда.

Суриштирувлар  жараёнида маълум бўлишича, шу ерга яқин жойда яшовчилар юлғунни кесиб, бир боғ юлғунни 5-6 минг сўмдан сотишмоқда.

Пистамозор” қишлоғида яшовчи Ҳасанов Умиднинг сўзларига қараганда бир кунда қирғоқбўйида 30-35 эшакда юкланган юлғунлар “Тамтуш”  қишлоғи томон олиб кетилади.  Ҳар куни  бу аҳвол такрорланганда ўрмон хўжалиги ходимлари бехабармикан, ёки “Сукут-аломати ризо” деб сукут сақлашяптими?

Қиличбек Қалқонов

Related Articles

Close