Касбим-фахрим

БУ НИМА КЎРГИЛИК, ЭНДИ ФУҚАРО ОЛМАГАН ПАРРАНДА УЧУН КРЕДИТНИ ТЎЛАЙДИМИ?

2018 йил 29 октябр куни Шўрчи тумани “Ободон” маҳалласида яшовчи Бегматова Ферузага (исм-фамилиялар ўзгартирилди) почта орқали Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди томонидан юборилган 03.10.2018 йилда “кредит, банк фоизлари ва жаримани ундириш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича қабул қилинган суд ҳал қилув қарори нусхаси юборилди.
Суднинг ҳал қилув қарорида жавобгарлар Бегматова Феруза ва Тоғаева Дилафрўзлар ҳисобидан “Асака” банк Сурхондарё филиали фойдасига солидар тартибда 3.163.150 сўм ва 184.300 сўм давлат божи ундирилиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган, лекин ушбу суд мажлисига ҳар иккала жавобгар яъни парранда боқиш учун кредит олувчи ва ушбу кредит қайтарилишига кафолат берувчи таклиф этилмаган.
Аслида 2017 йил 03 март куни тузилган шартномада кафил сифатида кўрсатилган Тоғаева Дилафрўзнинг паспортининг амал қилиш муддати ўтганлиги учун унинг кафиллиги банк кредит бўлими томонидан рад этилган эди ва Бегматова Ферузанинг парранда олиш учун мурожаати ҳам рад этилган эди. Шундан сўнг Бегматова Ферузага ҳеч ким “Асака банк”дан кредит ажратилганлиги ва бу кредит парранда етказиб берувчи ҳисобига ўтказилганлиги ҳақида хабар бермаган.
Банк ҳодимлари берган кредитини мониторинг қилмаган, акс ҳолда Бегматова Феруза унга кредит ажратилганлигидан хабар топарди.
Бегматова Ферузанинг айтишича, у ушбу ҳал қилув қарорини олгач, “Асака банк” Шўрчи туманидаги банк шохобчасига 2018 йил 5 ноябр куни борганида у ерлаги ходим сиз хавотир олманг,ҳеч нарса бўлмайди, дебди.
Бегматова Феруза 2018 йил 6-ноябр куни “Асакабанк” Сурхондарё филиалига ушбу масала бўйича мурожаат этиб, ажратилган кредит пуллари яъни 2.520.000 сўм Шўрчи туманидаги унга маълум бўлмаган ва парранда етказиши лозим бўлган тадбиркорлик субъекти ҳисобига ўтказиб берилганлигини маълум қилди. Лекин ушбу агрофирма Бегматова Ферузага парранда бермасада банк ҳодимлари унинг ҳисобига пулларни ўтказиб бераверишган ва Бегматова Ферузанинг парранда олган ёки олмаганлиги билан банк ходимлари қизиқмаган.
Президентимиз ташаббуслари билан қишлоқдаги хонадонларни иш билан таъминлаш мақсадида ажратилган кредитни кимлардир ўзлаштириб кетган ва энди эса Бегматова Ферузадан олмаган парранда учун кредитни тўлашини талаб этишмоқда. Бегматова Феруза ўзининг оиласига ажратилган кредитдан хабари бўлмаган, унга парранда ҳам берилган йўқ. Энди эса Сурхондарё вилояти Тадбиркорлар палатаси ФИБ Сурхондарё судига“Асака” банк манфаатини ҳимоя қилиб Бегматова Ферузадан “кредит, банк фоизлари ва жаримани ундириш ҳақида”ги даъво аризаси берибди. Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судьяси Бегматова Ферузани суд мажлисига чақирмасдан банк фойдасига ҳал қилув қарори чиқариб берибди. Бу нима кўргилик, энди Бегматова Феруза олмаган парранда учун кредитни тўлайдими?
Феруза судга апелляция аризаси ёзиб борса, суд ходимлари баҳона қилиб аризани қабул қилмади, у гоҳ прокуратурага, гоҳ судга югуриб юрибди, ҳали суд қарори Мажбурий ижро бюросига юборилган йўқ, агар юборилса Ферузанинг оиласининг аҳволи нима кечади?
-Болаларим тухум есин деб орзу қилгандим, эсиз, зинҳор парранда олмайман, яхшиси бозордан бир донасини 700 сўмдан олиб бераман,-дейди Феруза кўзларига ёш келиб.
Оловжон

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Close