Kasbim-faxrim

«ШУҲРАТ» МЕДАЛИ СОҲИБАСИ ОЛЬГА ВИСКУНОВА: МЕНГА НИСБАТАН НОҲАҚЛИК БЎЛМОҚДА!

Сурхондарё вилояти Шўрчи шаҳри "Бўстон" маҳалласида яшовчи О.А.Вискунованинг мурожаатини ўзгартирмасдан эълон қилмоқдамиз. Рус миллатига мансуб ушбу аёлнинг Ватанимизга қилган хизматлари давлатимиз раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланган.

Мен 1969 йилда Россия Федерациясида туғилганман. Миллатим рус.Ўзбекистон фуқаросиман. Оилалиман. Турмуш ўртоғим ўзбек. 3 нафар фарзандларимиз бор.

1989 йилда Тошкент Топография техникумини битирдим. 1992 йилда Мактабгача ёшдаги болалар тарбиячиси бир йиллик курсини битирдим. Шўрчи шаҳридаги 2-сонли мактабгача таълим муассасасида тарбиячи бўлиб ишлайман. Иш стажим 29 йил бўлди. Мен меҳнат фаолиятим даврида 1995 йил 28 мартда Тошкент шаҳрида Мактабгача тарбия ходими лавозими б/б мудираси курсини битирдим. 2006 йил 28 апрел куни 76 соатлик курсини битирдим. 2013 йил малака ошириш 120 соатлик курсида қайта ўқидим. 2014 йил яна 144 соатлик Мактабгача таълим таълим муассасасининг тарбиячилари бўйича малакасини ошириш курсини битирдим.

2016 йил Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг Фармонига биноан «Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишони билан мукофотландим.

2018 йил 28 сентябр Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 сентябрдаги Фармонига биноан «Шуҳрат» медали билан мукофотландим.

2018 йил Термиз Давлат Университетининг Денов филиалига Олий маълумот олиш учун Мактабгача таълим йўналиши бўйича ҳужжатларни топширдим ва имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб ўқишга қабул қилиндим. Мен билан 27.08.2018 йилда “Мутахассис тайёрлашга уч томонлама шартнома (махсус сиртқи)” ДМТ 29-19 –сонли шартнома тузилиб, шу шартнома бўйича 1.400.000 сўм контракт тўловининг бир қисмини тўладим.
Лекин энди ўқишни давом эттирмоқчи бўлганимда Термиз давлат университети Денов филиали раҳбарияти менинг ўрнимга бошқа кишини ўқишга қабул қилиб, «Сизнинг ҳужжатингиз тўғри келмаяпти» деб мени ўқишдан четлатмоқда.

Мен олий ўқув юртига ҳужжатларимни топшираётганимда ҳар бир мутахассис менинг ҳужжатларимни синчиклаб ўрганишган эди, шахсан Олий ўқув юрти ҳуқуқшуноси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан сўраб шундан сўнг менинг ҳужжатларимни қабул қилган эди.
Нега энди менинг ҳужжатларимдан хато топишмоқда, бу ким учун зарур бўлди?…
Саволимга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигидан жавоб кутаман.

Вискунова Ольга Александровна

Related Articles

Close