Касбим-фахрим

Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган сурхондарёликлардан бир гуруҳи мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги “Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ тақдирланган кўплаб ҳамюртларимиз орасида қуйидаги воҳадошларимиз ҳам бор:

“ФИДОКОРОНА ХИЗМАТЛАРИ УЧУН” ОРДЕНИ БИЛАН:

Имамкулов Абдукаюм Базарович — Жарқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими инфекционист шифокори

II ДАРАЖАЛИ “САЛОМАТЛИК” ОРДЕНИ БИЛАН:

Маматқулова Фотима Ташбаевна — Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг вирусология лабораторияси шифокори
Шайимов Равшан Юлдашович — Ангор тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлими мудири

“СОДИҚ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН” МЕДАЛИ БИЛАН:

Маматхакимов Тажимурот Хайитович — Шўрчи тумани юқумли касалликлар шифохонаси инфекционист шифокори
Халиқова Розия Джабаровна — Сурхондарё вилояти юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлими ҳамшираси

“СОҒЛОМ ТУРМУШ” МЕДАЛИ БИЛАН:

Жўраев Бахтиёр Чориевич — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали тез тиббий ёрдам бўлими фельдшери
Тошболтаева Бозоргул Юсуповна — Сурхондарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг биокимё лабораторияси бўлими бошлиғи
Чоршаева Тамара Ачиловна — Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг анестезиология-реанимация ва интенсив терапия бўлими ҳамшираси

“ШУҲРАТ” МЕДАЛИ БИЛАН:

Умаров Фарид Нусиратович — Сурхондарё вилояти юқумли касалликлар шифохонаси инфекционист шифокори
Хуррамов Исроил Шананович — Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси гуруҳ катта инспектори
Чориева Ўғилшод Хужаёр қизи — Сурхондарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг ҳаво-томчи бўлими ҳамшираси
Чоршанбиев Холиқберди Панжиевич — Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг махсус ва тез тиббий ёрдам автокорхонаси ҳайдовчиси

Related Articles

Back to top button