O`zbekiston

СОБИҚ «ЧЕРНОБИЛЧИ» ДАВЛАТИМИЗДАН ЁРДАМ СЎРАМОҚДА

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи Худойберганов Мусурмон 1989-1991 йилларда ҳарбий  хизматни Чернобил АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашди. Шундан буён доимий равишда даволанади.  Бошидан кечирган касаллиги туфайли 2018 йил 7 феврал куни “Умумий касаллик” бўйича II-гуруҳ ногиронлиги тайинланди. М.Худойберганов 2017 йил 15 февралдан 24 февралгача Тошкентдаги 2-сон клиник шифохонасида даволанди. Унга “Десцеркулятор энцефалопатияси  гипертензион синдроми билан. Қалқонсимон без гипоплязияси. Сурункали персистик гепатит. Хафақон хасталиги. Сурункали простатит. НУРЛАНИШ ДОЗАСИ 12 ренген”  ва бошқа ташхислар қўйилган. Шўрчи туманида эса унга “Умумий касаллик” билан II-гуруҳ ногиронлиги тайинланди ва унга Чернобил АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашиб касаллик орттирганларга бериладиган имтиёзлар берилмади.

Энди собиқ “чернобилчи” давлат органлари эшигида сарсон бўлмоқда.  У билан суҳбатлашганимизда унинг кўзи яхши кўрмаслиги ва тишлари тўкилиб кетганлигининг гувоҳи бўлдик, шифокорлар 50 ёшга етмасдан чолларга ўхшаб мункайиб қолган инсонга эътибор бермаганлигига ҳайрон қолдик. Ахир у ишга бутунлай яроқсиз ва соғлигини ҳозирги ҳолатда сақлаб қолиш учун анчагина дори-дармон талаб қилиниши маълум-ку.

-Қанча умрим қолди билмайман, лекин аҳвол шу ҳолатда давом этса, узоққа бормасам керак,-дейди умидсизлик билан М.Худойберганов,-2 йил Чернобил АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашдим, энди билиняпти. Ич-ичимдан тўкилиб кетаёнгандекман. Менга умумий касаллик бўйича иккинчи гуруҳ ногиронлиги тайинланди. Мен ҳарбий хизматдан қайтганимдан буён даволанаман. Лекин буни инобатга олишмади.

Ўйлаймизки, ушбу ишга масъул мансабдор шахслар М.Хулойбергановнинг нафақа масаласини мукаммал ўрганиб, собиқ “чернобилчи” ҳарбийга ёрдам берадилар.

Оловжон

Related Articles

Close