O`zbekiston

ТОЖИКИСТОНЛИК КЕЛИН ҲАСРАТЛАРИ

Тожикистон Республикаси фуқароси Т.О. 2007 йилда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани яшовчи И. Н.га турмушга чиқди ва улар уч нафар фарзандли бўлишди. Фарзандларининг каттаси 2009 йилда, кейингиси 2011 йилда ва кичкинаси 2014 йилда йилда туғилишди.Т.О. Тожикистон Республикаси фуқароси бўлганлиги учун оиладаги доимий муаммолар туфайли унинг оиласи бузилди ва Т.О. Тожикистонга қайтариб юборилди. Уч нафар фарзандлари отасининг қарамоғида қолди. Т.О. ҳам оиласидан, ҳам фарзандларидан ажралди.

У 2018 йил 2 июн куни Сурхондарё вилояти Узун тумани Ички ишлар бўлимига Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун тегишли ҳужжатларни топширди.

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг қўшни давлатлар, жумладан Тожикистон Республикаси билан олиб бораётган дўстона сиёсати мен ва мен каби фуқароларнинг қалбида умид уйғотди, дея ўз ташвишлари ҳақида сўзлади Т.О.-Муҳтарам Президентимиздан менинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинишини сўраб мурожаат этдим. Бир йилдирки фарзандларимни кўрганим йўқ. Уларни жуда соғиндим,- Т.О.нинг уч нафар болаларнинг рангли суратига кўзларида ёш билан термулишига кўриб унга ҳамдардлик билдирдик. Т.О. фарзандлари билан кўришиши учун ҳуқуқ-органларига мурожаат этмаган, унга тегишли органлар мурожаат этишини маслаҳат бердик.

-Албатта Сизнинг ҳам мурожаатингиз ижобий ҳал бўлади ва фарзандларингиз бағрингизга қайтади, ҳаммаси кўрмагандек бўлиб кетади, ишонинг.

Оловжон

Related Articles

Close