Hodisalar

СУРХОН ДАРЁСИ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ

Сурхондарё дарёсининг Шўрчи тумани “Жарқишлоқ” ШФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмининг ўнг қирғоғида ноқонуний ташкил этилган шағал карьери дарё ўзанига ва табиатга катта зиён етказмоқда, деб хабар берди шу маҳаллада яшовчи фуқаро.

Бу ноқонуний ташкил этилган карьерда 3 та экскватор  тинимсиз ишлаб, кунига 150 машина шағал ортмоқда.

Шағал  олиш мақсадида дарё қирғоғида табиий ҳолда ўсувчи юлғунзорлар бутунлай йўқ қилинмоқда, дарёдаги шағал олинган жойларда ер ости сизот сувлари тўпланиб кўллар пайдо бўлиши туфайли  қирғоқбўйи тупроқли қатламини мустаҳкамловчи ўсимликлар йўқ бўлиб, дарё ўзанининг тупроқли қисмиемирилмоқда.

Энг ачиналиси, дарё узанида ковланиб ташланган жойлар чиқиндихонага айланмоқда. Шу яқин жойлардаги аҳоли пунктларида яшовчилар чиқиндилар билан чуқурларни тўлдиришмоқда, бу эса сув сатҳи кўтарилганда дарё сувининг булғанишига олиб келади.

Бу ҳолатга вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси масъул шахслари этиборсизлик қилиб ноқонуний карьерни тўхтатиш чораларини кўрмаяптилар.

Сурхон дарёси ҳимояга муҳтож!

Оловжон

Related Articles

Close