Bu qiziq

ҚАДИМИЙ ТЕРМИЗ МИНОРАСИНИНГ АЯНЧЛИ ҚИСМАТИ

Термиз шаҳри қадимда ўзига хос ва такрорланмас меъморчилик услубига эга обидаларга бой бўлган. Шундай тарихий обидалардан бири Эски Термиз минорасидир.

 Термиз минораси Чорустун масжиди деворида шимолда қад кўтариб турган. ХIХ асрда ҳам деярли сақланган эди. Минора кичик ҳажмдаги пишиқ ғиштдан терилган бўлиб, асоси кўпқиррали цилиндр поясига ўхшаган. Ғиштдаги арабча куфа ёзуви масжиднинг ҳижрий 423 йили (милодий 1032 йили) қурилганлигидан далолат беради.

 Термиз минораси Ўрта Осиёдаги минораларнинг энг қадимийси бўлган. Шакли оддий эди. Мовароуннаҳр ва Хуросон минораларида мураккаб безаклар бериш вужудга келганлиги маълум. Шу даврларда ҳам Термиз минораси нодир ёдгорлик ҳисобланарди. Аммо Чор Россия босқини даврида нодир ёдгорлик ваҳшийларча ХХ асрнинг биринчи чорагида бузиб ташланади, унинг ғиштлари янги Термизга ташиб келиниб, иморатлар қурилишига ишлатилади.

Шониёз Сафаровнинг “Термиз ва Термизийлар” китобидан

Related Articles

Close