Madaniyat

“Ёшлар дафтари” — орзу-ниятлар ижобати

Инсон ҳамиша орзу-умид билан яшайди. Айниқса, билакда куч-ғайрат, шижоат жўш урган ёшлик палласида орзу-ниятларнинг чек-чегараси бўлмайди.

Аммо бундай интилиш ва истаклар ўз-ўзидан ижобат бўлиши ҳам мушкул. Бунинг учун ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни эзгу мақсадларга руҳлантириш зарур.

-Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этиш борасида “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар дастури” жорий этилиб, улар билан ишлашнинг мутлақо янгича тизими йўлга қўйилди, — дейди туман ҳокими ўз сўзида. — Бу эса шижоатли ва ташаббускор ёшларимизни янада кўпроқ меҳнат қилишга, ўқиб-ўрганишга, изланишга ундамоқда. Зеро, бугунги ислоҳотлар туфайли энг чекка қишлоқларда яшаётган ёшларнинг орзулари рўёбга чиқиб, муаммолари бартараф этилмоқда.

Матбуот анжумани давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button