O`zbekiston

ХОДИМЛАР ШАХСИЙ СИФАТ ВА ҚОБИЛИЯТЛАРИ БИЛАН БАРЧАГА ЎРНАК БЎЛСИН

Бугун вилоят ҳокимлигида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг касб этикаси қоидаларига қатъий риоя этиш, ўз хизмат вазифаларини виждонан ва самарали бажариш мажбурияти, давлат хизматида суиистеъмолликларнинг олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари аппарат ходимлари иштирок этди, деб хабар берди Сурхондарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Йиғилишда идоравий Одоб-ахлоқ қоидаларига мувофиқ, ходимларга ўз хизмат вазифаларини виждонан, юксак касбий даражада бажариш, ножўя хулқ-атвордан ўзини тийиш, мансаб ваколатини суистеъмол қилишга ва коррупцияга йўл қўймаслик мажбуриятлари юклатилган бўлсада, баъзи ходимлар томонидан ушбу мажбуриятларга риоя этмаслик ҳолатлари кузатилаётганлиги танқид қилинди.

Таъкидланганидек, ходимлар томонидан хизмат вазифасини бажаришда фуқароларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олмаслик, уларни менсимаслик, дабдабабозлик, мурожаатлар билан ишлашга етарлича эътибор бермаслик, ер ажратиш билан боғлиқ суистеъмолчиликлар, хизмат мавқеидан бошқа ташкилотлар фаолиятига ноқонуний таъсир кўрсатиш учун фойдаланишга йўл қўйиш каби салбий ҳолатлар давлат органининг нуфузига зарар етказишга сабаб бўладиган вазиятларни келтириб чиқаради.

Ушбуни инобатга олиб, йиғилишда ижро этувчи ҳокимият органлари барча ходимларининг касб этикаси ва эстетик маданиятига риоя қилиш масъулиятини янада ошириш, меҳнат интизомини таъминлаш, масъул лавозимларга тавсия этилаётган номзодларга талабларни кучайтириш, мансаб ваколатини суистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди дейилади хабарда.

Related Articles

Close