Маданият

МИНИ СТАДИОНЛАРНИ КИМ НАЗОРАТ ҚИЛАДИ?

Кейинги пайтларда мини стадионлар қуриш авжига чиқди, сабаби кичик ўлчамли, ихчам, лекин яхшигина даромад келтиради. Кечқурун ёш-яланглар тўпланишиб футбол ўйнашади, вақтларини бекор кетказишмайди.
Ҳамма нарсанинг меъёри бўлганидек, мини стадионга ташриф буюручилар ҳам тунги соат 22-23 дан кейин дам олса яхши бўларди. Яқинда қўшни тумандаги танишимнинг уйига иш билан ўтдик, суҳбатимиз айни қизиган пайтда кўча тарафдан айтиб бўлмас билан кимдир сўкингани эшитилди. Ҳайрон бўлиб уй соҳибига юзландик.
-Шундоқ уйимизнинг ёнида бир тадбиркор мини стадион қурган, соат 2-3 дан сўнг тарқалишади, сўнг тинчиб қолади,-деди уй эгаси. Уйда ёш болалар, аёллар бор, жуда ноқулай бўларкан. Стадион эгасига, маҳалла фаолларига, ички ишлар ҳодимларига мурожаат этдик. Жарима қўллаяпти, декин барибир фойдаси бўлмаяпти.
Ноилож гапимиз қовушмади, ахир ёнгинангизда ёш-яланг оғзига келган сўзлар билан бир-бирини “сийлаётгани” эшитилиб турса жуда ноқулай бўларкан.
Бизку келиб-кетар меҳмонмиз, лекин бу яқинда яшовчи маҳалладагилар қандай яшашаркан? Ҳар бир маҳаллада тунги соат 23-00 дан сўнг маҳалла фаоллари бу ҳолатни бартараф этса бўлади, фақат сал хафсала керак, холос.
Оловжон

Related Articles

Close