Hodisalar

МОСКВА ВИЛОЯТИДА ЗАҲАРЛАНГАН ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАРДАН БИРИ ВАФОТ ЭТДИ

21 август куни Москва вилояти Котельники шаҳарчасида бир гуруҳ кишиларнинг “гастроэнтерит” (ошқозон ва ингичка ичак шиллиқ қаватининг яллиғланиши) диагнози билан заҳарлангани ҳақида маълумот олинган. Кейин маълум бўлишича, уларнинг 26 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Улар 18 августда овқат истеъмол қилганидан кейин ўзларини ёмон ҳис қилган. Ўз-ўзини даволаш услублари ёрдам бермаганидан сўнг улар 21 август куни тез ёрдам чақиришган. Шифокор кўригидан сўнг 23 киши касалхонага ётқизилган, 2 киши касалхонага ётишдан бош тортган, 1 киши шифокор етиб келгунига қадар вафот этган.
Ўзбекистон элчихонаси томонидан вафот этган фуқаронинг танасини Ўзбекистонга жўнатиш бўйича керакли чоралар кўрилмоқда.
Бу ҳақда «sputnik» нашри хабар берди.

Related Articles

Check Also

Close
Close