Bu qiziq

Ўқитувчиларнинг ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваригача оширилади

Айни дақиқаларда АОКАда мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда иштирок этаётган Халқ таълимми вазири Шерзод Шерматовнинг қайд этишича, синф раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилади . Методистларларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Битирувчиларининг ОТМларга ўқишга кириш кўрсаткичлари юқори бўлган умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари рағбатлантирилади. Шунингдек, халқаро фан олимпиадалари ғолибларнинг ўқитувчиларига тўғридан тўғри олий малака тоифаси берилади.

Вазирнинг таъкидлашича, 2024 йилга қадар юқори натижаларга эришган педагогларнинг ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваригача босқичма-босқич оширилади.

Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари ташкил этилади.

Related Articles

Back to top button