O`zbekiston

ДУНЁНИНГ ИШЛАРИ ҚИЗИҚДА, ҲАММА САРСОН!

Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани “Беш бола паҳловон” маҳалласида яшовчи Айтуганов Гулмирза хотини Абдураимов Дилором билан 2013 йил 20 август куни ажрашишди. Ажрашишга сабаб ўзаро келишмовчилик сабаб бўлди. Аслида эр-хотин қариндошлиги сабабли бу оилага бошқа қариндошлар ҳам аралашиши оиланинг буткул ажралишига олиб келди ва ўртада икки нафар бола ҳам кўзга кўринмади. Иш судгача бориб етди. Суддагилар ҳам айтарли оилани тиклаш масаласини кўрмасдан 2013 йил 24 июл куни даъвогар Абдураимова Дилором Очилдиевнанинг жавобгар Айтуганов Гулмирза Турдиевичга нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақидаги” аризасига асосан қўзғатилган фуқаролик ишини кўриб чиқиб, никоҳни ажратиш ҳақида қарор қабул қилди, аслида суд жараёнида Г.Айтуганов оиласи билан бир ҳовлида яшаб турганлигини ва хотини рози бўлса яна бирга яшаши мумкинлигини билдирган бўлсада ФИБ Денов туманлараро суди никоҳни фақат хотинининг талабига асосан ажратиб юборди.
Ана шундан кейин 2014 йил 23 июл куни Д.Абдураимова собиқ эри Г.Айтугановга нисбатан бу оиланинг умумий мулки бўлган уй-жойни тақсимлаш масаласини кўндаланг қўйди. Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди оиланинг умумий мулки бўлган уй жойни хотини Д.Абдураимовага бериб, эрига 10.592.968 сўм тўлаш ҳақида қарор чиқарди ва давлат божи 2.118.594 сўмни Г.Айтуганов тўлашини кўрсатилди. Суд қарорида Г.Айтугановни уйдан мажбурий тартибда чиқариш кўрсатиб ўтилди.
Суднинг ушбу қарори 2014 йил 3 октябр куни ижро этилди, лекин суд қарорида фақат Г.Айтугановнинг уйдан чиқарилиши кўрсатилган эди, аммо суд ижрочилари унинг кейинги хотини Д.Умаровани ҳам вояга етмаган фарзанди билан уйдан чиқариб юборди. Энди буни қонунлаштириш учун яна битта суд мажлиси ўтказилди.
2014 йил 29 октябр куни яна Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди даъвогар Д.Абдураимованинг жавобгар Г.Айтугановни ва унинг кейинги хотини Д.Умаровани вояга етмаган фарзанди билан ўз уйидан чиқариб юбориш ҳақида қарор чиқарди. Суднинг ушбу қарори бундан 26 кун бурун ижро этилган эди, фақат қарорнинг ўзи бўлмагани учун суд “мана сенга!” деб уйдан Г.Айтугановнинг оила-аъзолари, яъни хотини ва вояга етмаган фарзандини ҳам уйдан чиқариш ҳақида қарор қабул қилди.
Табиийки бу суд қароридан Г.Айтуганов норози бўлиб бўлиб Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судига шикоят қилди, лекин бу суд ҳам фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2014 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирди.
Г.Айтуганов Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг қароридан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Олий судига протест киритилишини сўраб мурожаат этди, лекин унинг мурожаатига Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди протест киритилиши учун асос йўқ деб жавоб берди.

Ушбу иш 2016 йил 8 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Судида кўриб чиқилди ва Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2014 йил 29 октябрдаги қарори ва Сурхондарё вилоят судининг 2015 йил 16 апрелдаги ажрими бекор қилинди иш қайта кўриб чиқилиш учун биринчи инстанция судига юборилди.
2016 йил 9 ноябр куни Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судида иш яна қайта кўрилди ва даъвогар Д.Абдураимованинг жавобгар Г.Айтугановни оила аъзолари билан уйдан чиқариш қисми рад этилди.
Даъвогар яна кассация шикояти билан мурожаат этди, 2017 йил 22 июн куни Сурхондарё вилоят судида кўриб чиқилиб ФИБ Денов туманларао судининг 2016 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва жавобгарни оила аъзолари билан уйдан чиқариш ҳақида ажрим чиқарди..
Энди Г.Айтуганов Олий судга мурожаат этди, Олий Суд 2017 йил 21 ноябрда ушбу ишни қайта кўриб чиқиб Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг 2017 йил 22 июндаги ажримини бекор қилди ва Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2016 йил 9 ноябрдаги қарорини яъни жавобгарни оила аъзолари билан уйдан чиқаришни рад этиш ҳақидаги қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги ажрим қабул қилди.
Шундан сўнг ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий суди қарори ижро этилмади, кейин маълум бўлишича Д.Абдураимова Олий суд раисига шикоят қилган экан, лекин унинг шикояти рад этилди ва ФИБ Сурхондарё вилояти суди томонидан Г.Айтугановга 2018 йил 2 июл куни юборилган хатида суд қарори ижро қилишлик учун юборилганлиги маълум қилинган.
Г.Айтуганов 2018 йил 13 июл куни Олтинсой тумани МИБга борганида улар ишни Денов тумани прокуратураси олганини айтишди, у Денов тумани Прокуратурасига борди, улар ишни вилоят прокуратурасига юборишганини айтишди. Г.Айтуганов Сурхондарё вилояти прокуратурасига борди, улар ишни Республика Бош прокуратурасига юборишганини айтишди.
2014 йил 3 октябрда Олтинсой тумани Суд ижро бўлими Г.Айтугановни оиласи билан уйдан чиқариб юборди ва уни қонуний уйига киритиш тўғрисида 2016 йил 9 ноябр куни суднинг ҳал қилув қарори чиққан бўлсада ҳалигача уйга киритилгани йўқ.
Г.Айтугановнинг низоли уй масаласидаги иши 3 марта фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судида, 3 марта вилоят судида ва 3 марта Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўрилди ва Олий судда фақат Г.Айтугановни уйга киритилиши кўрсатилганлигини қарамасдан 4 йилдан бери Г.Айтуганов, унинг хотини ва 2 нафар вояга етмаган фарзандлари билан уйма уй ижарада юриб жуда қийналиб кетишди ва бу ҳолат яна қанча давом этиши ёлғиз Яратганга аёндир!

Оловжон

Related Articles

Close