Kasbim-faxrim

ҚИШЛОҚ ЁШЛАРИ: “ТЎҒРИСИНИ АЙТГАНДА ЁШЛАР ИТТИФОҚИНИНГ ТУМАНИМИЗДАГИ КЕНГАШИГА ИШОНМАСДИК...”

Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Жарқишлоқ” маҳалласида 1993 йилда ҳашар йўли билан қурилган масжид биноси ҳозирги кунда қаровсиз ҳолда ётибди. Масжид биноси 0,06 га ер майдонида жойлашган ва қишлоқ четида жойлашганлиги учун 2013 йилдан бери қаровсиз қолиб кетган. Қишлоғимизда коллежни битириб ишсиз юрган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида ушбу масжид биносида маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси ташкиш этишга рухсат берилишида ёрдам сўраб Шўрчи туман ҳокимиятига ариза билан мурожаат этган эдик, лекин туман ҳокимлиги ходимлари айтишича ушбу бино аукцион орқали сотилиши мумкин экан.
Лекин ушбу бино аукцион орқали сотилса биз бехабар қолишимиз, ёки аукционда бизнинг имконимиз етмайдиган нархда сотилиши мумкин.
Масжид биносида сартарошхона, пойабзалларни таъмирлаш устахонаси, енгил машиналарни таъмирлаш устахонаси ташкил этилса, шу қишлоқда яшовчи ишсиз юрган ёшлардан камида 6 киши доимий иш билан таъминланади.
Қишлоғимизда ёшлар иш тополмасдан Россия ва бошқа давлатларга иш излаб кетишмоқда. Агар бизнинг илтимосимиз ижобий ҳал этилса бир қанча ёшлар ишли бўламиз ва ўз оиламизнинг фаровонлигини таъминлаш имкони пайдо бўлади.

Биз ушбу масалада 2018 йил 11 июл куни Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгашига мурожаат этгандик. 18 июл куни Ёшлар иттифоқи Шўрчи туман Кенгаши раиси У.Пулатов, туман Кенгаши координатори Н.Добилова ва “Жарқишлоқ” МФЙ раиси ўринбосари М.Хўжакелдиевлар бизнинг мурожаатимизни келиб ўрганишди ва бизнинг таклифимизни қўллаб-қувватлашди.
Таклифимиз Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастурига асосан электрон базага киритилиб рўйхатга олинди ва туман ҳокимлигига мурожаатимизни ижобий ҳал этилишини сўраб хат юборилди.
Туман Кенгаши раҳбари У.Пулатов бизга тадбиркорлик фаолиятини юритиш ва имтиёзли кредит олиш ҳақида тушунтирди.
Тўғрисини айтганда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туманимиздаги Кенгашига ишонмасдик, улар бирон муаммони ҳал этишига кўзимиз етмасди, чунки ҳамма муаммони туман ҳокимияти мансабдор шахслари ҳал этади деб ўйлардик, ёшлар ташкилоти шунчаки номига фаолият юритадиган ташкилот деб ўйлардик.
Ўйлаймизки, туман ҳокимияти Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг хатини эътиборсиз қолдирмайди ва бизнинг илтимосимиз ижобий ҳал этилади.
Биз мурожаатимиз тез ва ижобий ҳал этилишида қатъий ҳаракат қилган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Шўрчи туман Кенгаши раиси У.Пулатовга, енгаш аъзоларига, шунингдек Сурхондарё вилояти Ёшлар кенгаши раиси О.Э.Умаровга, Марказий Кенгаши раиси Қ.Қ.Қуранбоевга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Йўлдошев Мухриддин

Related Articles

Close