O`zbekiston

ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯ ТАРИХИ

Ўзбекистон Конститусияси ҳақида маълумот, расм, видео ва янги таҳрирдаги Конституция ҳақида билиб олинг

Ўзбекистон Конституцияси давлатнинг бош қомуси ҳисобланади. Барча қонун ва қонун ости ҳужжатлари Конституция асосида шакллантирилиб, ҳаётга тадбиқ этилади.

Конституция сўзнинг маъноси нима?

Конституция — лотинча сўз бўлиб, constitutio — «тузилиш», «тузук» деган маънони англатади ва давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. Конституция давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, суд тизимини белгилаб беради. Конституция барча жорий қонунларнинг асоси ҳисобланади.

Конституция қачон қабул қилинган?

Ўзбекистон Конституцияси 1992 йил 8 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 11-сессиясида қабул қилинган. Шу кундан эътиборан, 8 декабр, ҳар йили Ўзбекистонда Конституция куни сифатида нишонланиб келинади.

Янги таҳрирдаги Конституция қачон қабул қилинган?

2023 йиулнинг 30 апрел куни Ўзбекистонда Конституцияни янгилаш мақсадида умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. Унга кўра, референдумда 19 722 809 нафар фуқаро, яъни, овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 84,51фоизи иштирок этган. Янги Конституция шу йилнинг 1 май санасидан кучга кирган.

Конституция неча моддадан иборат?

Янги таҳрирдаги Конституция 6 бўлим, 27 боб ва 155 моддадан иборат. Унинг таркибий тузилиши эса, қуйидагича:

  • Биринчи бўлим. Асосий принциплар;
  • Иккинчи бўлим. Инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари;
  • Учинчи бўлим. Жамият ва шахс;
  • Тўртинчи бўлим. Маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши;
  • Бешинчи бўлим. Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши;
  • Олтинчи бўлим. Конституцияни ўзгартириш тартиби.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг архивариуси

А.Эшмуратов

Related Articles

Back to top button